Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Шайтонга мағфират сўраса бўладими? 11.04.2017

Савол:


    Нега биз яратган эгамдан ҳамма нарса сўраймизу ҳол-аҳвол сўрамаймиз ёки Шайтони лайинни кечириб, тўғри йўлга солишини сўрамаймиз.


Ақида 2726

Жавоб:

  Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Чунки, Қодир Аллоҳ ҳол-аҳвол сўрашимизга муҳтож эмас. Аллоҳ – Буюк Зот. Ҳеч нарсадан ожиз қолмайди. У Азалий ва Абадийдир. 

   Шайтон масаласига келсак, бу бизнинг ишимиз эмас. Шайтон Аллоҳнинг амрига бўйсунмади, Одам алайҳиссаломга сажда қилмади. Шунинг учун Яратганнинг қаҳрига учради. Биз – Одам болалари эса, дунё имтиҳонидан яхши ўтиб олиб, Аллоҳ розилигини топсак, марра бизники. Шайтон фойдасига дуо қилиш бизнинг зиммамизга юклатилмаган. Аксинча, унинг васвасасидан паноҳ тилашга буюрилганмиз. 

Бундан ташқари Шайтон Аллоҳга осийлик қилиб бўйсинмади ва кофир бўлди. Динимизда эса кофирнинг ҳаққига истиғфор сўраш жоиз эмас.