Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Тушкунлик, ваҳима ва қўрқувнинг давоси борми? 08.04.2017

Савол:


    Ассалому алайкум. Менда бир хасталик бор. Алҳамдулиллаҳ, тана аъзоларим соғ-саломат. Бироқ қўрқув-ваҳима бор, ҳамма нарсадан ҳадиксираб, ҳатто дори-дармон қабул қилишдан қўрқяпман. Мен 5-6 марта моҳир қориларга дам солдирдим. Тушкунлик, хафалик, ваҳима барибир кетмаяпти. Шифокорлар ёзган дориларини ҳам қабул қила олмаяпман. Шу дардга қандай даво бор?
Барча қилаётган эзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
 

Булим Маслаҳат
3857
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Сиздаги қўрқув ва ваҳимани муолажа қилиш учун, аввал унинг сабабларини билиш керак. Бунинг учун сиз мусулмон ва моҳир психологга мурожаат қилинг. У сиздаги ҳолатни ўрганиб, фойдали маслаҳатлар беради, керакли муолажаларни тавсия этади. 

 

   Шу билан бирга ишончли, илмли ва тақводор қорилардан бирига дам солдирсангиз ҳам бўлади. Дам солиш кор қилиши учун дам солувчида ихлос ва ният бўлиши керак. 
Кейин “лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини кўп такрорлаш қалбдаги шубҳа-гумон, қўрқув ва ваҳималарни даф қилади. Сабаби бу калима банда имонини мустаҳкамлайди. Кейин истиғфор айтилади. Зеро, истиғфор қалбга нур бағишлайди. 
Қолаверса, доим покиза юриш, жумладан тана ва либосга нопок нарсалар тегишидан сақланиш зарур. 
Ваҳима, қўрқув ва тушкунликдан узоқ бўлиш учун эътиқодни мустаҳкамлаш, фойдали илм билан машғул бўлиш, жумладан, ақида китобларини ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикру тасбеҳларни давомий суратда бажариш талаб этилади. Бу нарсалар Аллоҳнинг изни билан бандага манфаат келтиради.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35911
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тушкунлик, ваҳима ва қўрқувнинг давоси борми? 08.04.2017

Ассалому алайкум. Менда бир хасталик бор. Алҳамдулиллаҳ, тана аъзоларим соғ-саломат. Бироқ қўрқув-ваҳима бор, ҳамма нарсадан ҳадиксираб, ҳатто дори-дармон қабул қилишдан қўрқяпман. Мен 5-6 марта моҳир қориларга дам солдирдим. Тушкунлик, хафалик, ваҳима барибир кетмаяпти. Шифокорлар ёзган дориларини ҳам қабул қила олмаяпман. Шу дардга қандай даво бор? Барча қилаётган эзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

3857