Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Кабутар боқиш ҳукми қандай? 06.04.2017

Савол:

    Ассалому алайкум, Устоз. Сиздан бир масалани сўрамоқчи эдим: кабутар боқиш ва унинг гўштини истеъмол қилиш ҳалолми? Илтимос, шу юзасидан батафсил маълумот берсангиз!

Булим Ижтимоий масалалар
3139
Жавоб:

  Ва алайкумус салом. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, гўшти ейиладиган кабутар, чумчуқ ва шу каби қушларни сотиш, сотиб олиш ва боқиш мумкин. Сабаби улардан фойдаланилади. Номи зикр қилинган қушлар гўштини еса бўлади. Улар покиза қушлардир. 

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ قَالَ: رَأَيْتُ خَاتَمًا فِي ظَهْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأَنَّهُ بَيْضَةُ حَمَامٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ. 

   Жобир ибн Самура ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаларида (икки кураклари орасида) худди кабутарнинг тухумига ўхшаш муҳри нубувватни кўрганман” (Муслим ва Аҳмад ривояти). 
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки кураклари ўртасидаги муҳри нубувватни кабутар тухумига ўхшатмоқда. 

عَنْ الْحَسَنِ قَالَ: كَانَ عُثْمَانُ لا يَخْطُبُ جُمُعَةً إِلا أَمَرَ بِقَتْلِ الْكِلابِ وَذَبْحِ الْحَمَامِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الأَدَبِ الْمُفْرَدِ وَسَنَدُهُضَعِيفٌ. 

   Ҳасандан ривоят қилинишича, Усмон жума хутбасида, албатта итларни ўлдириш ва кабутарни сўйишга буюрарди (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да ривоят қилган. Ривоят санади заиф). 
Ушбу ривоятдан қутурган итларни ўлдириш ва кабутар гўштини ейиш жоизлиги маълум бўлади. 
Шунингдек, рангидан фойдаланиладиган товус, овозидан фойдаланиладиган булбул, сава, канарейка каби қушларни ҳам сотиш ёки сотиб олиш мумкин. 

   Юқорида кабутар гўшти ҳалол экани айтилди. Аммо кабутарни сотиб олиб, унга жуда ишқибоз бўлиб қолиш, ибодат ва муҳим вазифаларни унутиб қўйиш маъқул эмас. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: رَأَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلا يَتْبَعُ حَمَامَةً قَالَ: شَيْطَانٌ يَتْبَعُ شَيْطَانَةً. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الأَدَبِ الْمُفْرَدِ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ. 

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кабутарларни кузатиб турган кишини кўриб, “Эркак шайтон урғочи шайтонни кузатмоқда”, деганлар (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ). 

Бу ривоятдан кабутар ва шу каби қуш ва ҳайвонларга ўта ошуфта бўлиш, муккадан кетиш яхши эмаслиги маълум бўлади. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 42662
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Кабутар боқиш ҳукми қандай? 06.04.2017

Ассалому алайкум, Устоз. Сиздан бир масалани сўрамоқчи эдим: кабутар боқиш ва унинг гўштини истеъмол қилиш ҳалолми? Илтимос, шу юзасидан батафсил маълумот берсангиз!

3139