Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўргимчак ва суваракни ўлдирса бўладими? 02.04.2017

Савол:

   Ассалому алайкум! Аввало, сиз ва Muxlis.uz сайти жамоасидан миннатдормиз. Йўллаётган саволларимизга тушунарли қилиб жавоб беряпсиз. Маслаҳат ўрнидаги мурожаатларимизни ҳам беэътибор қолдирмаяпсиз. Аллоҳ хайрли амалларингизни янада зиёда қилсин!..
Саволим шуки, ўргимчак, суварак, пашша ва шу каби инсонга зарари тегадиган ҳашаротларни ўлдириш мумкинми?

Булим Ижтимоий масалалар
17305
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Зарар келтирувчи ҳашарот, баъзи йиртқич ҳайвон ва қушларни ўлдиришга рухсат бор.

 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْحَيَّةُ وَالْغُرَابُ الأَبْقَعُ وَالْفَأْرَةُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ وَالْحُدَيَّا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَمَالِكٌ وَأَحْمَدُ.

 

   Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Бешта ҳаддидан ошувчи ҳиллда ҳам, ҳарамда ҳам ўлдирилади: илон, олачипор қарға, сичқон, қопағон (қутирган) ит ва калхат” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Доримий, Ибн Можа, Молик ва Аҳмад ривояти).

   Ушбу ривоятда зарар келтирувчи бешта нарсани ҳаж қилаётган одам ҳам, Ҳарам чегарасидан ташқаридаги киши ҳам ўлдириши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳаждаги кишига ов қилиш, овчига ҳайвонни кўрсатиш, дарахтларни юлиш ва шу каби ишлар ман қилинган. Юқорида номи саналган жонзотларни ҳажда ҳам ўлдиришга рухсат берилиши уларнинг зарари катта эканидан, ҳаж қилмаган вақтда шубҳасиз ўлдириш лозимлигидан дарак беради.

   Бу ҳадисда ўлдириш жоиз нарсалардан бештаси зикр қилинган. Бошқа ривоятларда бўри, сиртлон, чаённи ҳам ўлдириш мумкинлиги айтилган. Демак, банда зиён келтирувчи ҳашарот ва ҳайвонларни ўлдириши мумкин. Аммо фойдаси ҳам, зарари ҳам бўлмаган маймун, қурбақа, ҳудҳуд кабиларни ўлдириш макруҳдир.

   Инсон ҳаётига хавф солувчи ёввойи ҳайвон ва бошқа жонзотларни ўлдириш вожиб бўлади. Ҳатто намоз ўқиб турган одам оёғи билан чаён ва илонни ўлдиришига рухсат берилган.

   Чивин ва пашша каби майда ҳашаротларни ўлдириш жоиз. Ҳатто ҳаждаги одам ҳам чивин ва пашшани ўлдириши мумкин. Сабаби бу ов қилишга кирмайди (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-кувайтийя”).

   Ҳадиси шарифларда баъзи жонзотларни ўлдиришдан қайтарилган. Табароний “Кабийр”да ривоят қилишича, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам чумоли, асалари, ҳудҳуд (сассиқпопишак), сурод ва қурбақани ўлдиришдан қайтарганлар.
“Сурод” чумчуқдан катта, боши ва тумшуғи йирик қуш бўлиб, ҳашаротлар билан озиқланади.
Ҳадисда чумолини ўлдиришдан қайтарилмоқда. Аммо чумоли зарар келтирадиган бўлса, уни ўлдириш жоиз.
Суваракни (таракан) ўлдириш ҳақида бирон нарса дейилмаган. Аммо у зарар келтирадиган бўлса, ўлдириш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216906
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ўргимчак ва суваракни ўлдирса бўладими? 02.04.2017

Ассалому алайкум! Аввало, сиз ва Muxlis.uz сайти жамоасидан миннатдормиз. Йўллаётган саволларимизга тушунарли қилиб жавоб беряпсиз. Маслаҳат ўрнидаги мурожаатларимизни ҳам беэътибор қолдирмаяпсиз. Аллоҳ хайрли амалларингизни янада зиёда қилсин!.. Саволим шуки, ўргимчак, суварак, пашша ва шу каби инсонга зарари тегадиган ҳашаротларни ўлдириш мумкинми?

17305