“Шу ишимга савоб оламанми?” 01.04.2017
Савол:Ассалому алейкум! Мен ўқишдан ташқари ўқув марказида инглиз тилидан дарс бераман. Устоз, мени 2 савол ўйлантиряпти.
Биринчи саволим: мен асли қўшимча пул топиш учун кирганман, аммо савоб олиш ниятим ҳам бор. Лекин ишга кираётганимда мақсадим пул бўлгани учун мен савобсиз қоламанми?
Иккинчи саволим: Рахбарим менга кексаларни бепул ўқитиш таклифини берганди. Мен рози бўлдим. Кексаларга иҳтиёрий ва эҳсон сифатида инглиз тилидан илм беришнинг савоби қандай? Эътиборингиз учун раҳмат.
Булим Ижтимоий масалалар3743
Ва алайкум ассалом. Агар ниятингиз холис бўлса, ишингизни сидқидилдан, виждонан бажарсангиз, хизматингизга ҳақ олсангиз ҳам, Аллоҳ сизга ажр беради. Муҳими, асосий мақсадингиз фақат пул топиш эмас, одамларга илм-маърифат тарқатиш, эзгулик улашиш бўлиши керак. Валлоҳу аълам.