Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аёл бегона эркакларга салом берса бўладими? 16.03.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Ишхонадаги эркакларга салом берса бўладими? Ишим Москвада, ресторанда ишлайман.

Булим Ижтимоий масалалар
8694
Жавоб:

   Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Мусулмон эркакнинг мусулмон эркакка, муслима аёлнинг муслима аёлга салом бериши суннат.
Мусулмон эркакнинг ўз хотинига, маҳрам аёлларга салом бериши ҳам суннатдир. Аҳли аёли ва маҳрам аёллар саломига алик олиш вожиб.
   Мусулмон эркакнинг номаҳрам, аммо ёши катта кампирларга ёки шаҳват билан қараш хавфи бўлмаган аёлларга салом бериши суннатдир. Бу ҳолда ўша аёллар тарафидан берилган саломга алик олиш вожиб бўлади.
   Агар салом берувчи ёки берилувчи ёш ва икки тарафнинг бир-биридан фитнага тушиши хавфи бўлса, моликий, шофеий, ҳанбалий уламолар наздида унга салом бериш, саломига алик олиш макруҳдир. Ҳанафий мазҳаби уламоларга кўра, бундай ҳолатда киши ўша аёлнинг саломига ичида жавоб қайтаради.
   Ҳулоса қилиб айтганда фитнадан омонда бўлинган ҳолда, эркак кишининг бегона аёлга, жумладан ёши катта кампирларга салом бериши, уларнинг саломига алик олиши мумкин. Аммо фитнага тушиш хавфи бўлганида, ёш ва ҳусни билан эътиборни тортадиган бегона аёлга салом берилмайди, саломига алик олинмайди. Ёш муслима аёл бегона эркакларга салом бермайди. Унинг оиласидан узоқда юриши, чет элларда, яна ресторанда ишлаши маъқул эмас.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216294
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аёл бегона эркакларга салом берса бўладими? 16.03.2017

Ассалому алайкум. Ишхонадаги эркакларга салом берса бўладими? Ишим Москвада, ресторанда ишлайман.

8694