Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Маҳси ечилса, таҳорат синадими? 26.02.2017

Савол:

Ассалому алайкум! Махсни ечса таҳорат синадими?

Булим Фиқҳ
5976
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Маҳсини ечиш билан унга тортилган масҳ бузилади. Бир пойи ечиладими ёки иккала пойими, фарқи йўқ.
    Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ғазотда қатнашдик. У зот бизни маҳсига масҳ тортишга буюрдилар. Агар маҳсини ечмаса, мусофир уч кеча-уч кундуз, муқим бир кеча-бир кундуз масҳ тортиши мумкинлигини айтдилар” (Табароний ва Байҳақий ривоят қилган).
     Маҳси ечилиши билан аввалги бетаҳоратлик оёққа ўтади. Агар маҳси ечилганда кишининг таҳорати бўлмаса, тўлиқ таҳорат қилиб, кейин намоз ўқийди. Агар масҳ тортиш муддати тугамасдан олдин маҳси ечилганда, киши таҳоратли бўлса, фақат оёғини ювади, янгидан таҳорат қилиши шарт эмас.
     Иброҳимдан ривоят қилинишича, Алқама ва Асваддан, таҳорат қилиб, маҳсига масҳ торган, кейин уни ечган киши ҳақида сўралганда, у иккиси: “Оёғини ювади”, деб жавоб беришган (Дорақутний ва Байҳақий ривоят қилган).
     Хуллас, маҳси ечилганида кишининг таҳорати бўлмаса, янгидан таҳорат қилади. Бунда маҳсига тортилган масҳ бутунлай синади. Агар маҳсисини ечган одамнинг таҳорати бўлса, у ҳолда оёғининг ўзини ювиб олса бўлди. Валлоҳу аълам!

 

Манба: “Таҳорат китоби”

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Маҳси ечилса, таҳорат синадими? 26.02.2017

Ассалому алайкум! Махсни ечса таҳорат синадими?

5976