Мусофирми ёки муқим? 24.02.2017
Савол: Ассалому алайкум, Қори ака! Аллох илмингизни зиёда, мартабангизни баланд қилсин. Савол:бир дўстимнинг уйи, оиласи Наманганда, иш жойи Тошкентда, Тошкентда ижарага уйда яшайди, 1 хафтада, узоги 15-20 кунда уйига Наманганга бориб 4-5 кун туриб яна Тошкентга, ишига кайтади. Тошкентдаги уйида шароити яхши, тахорат қилиш ва намоз ўқишга хеч қанақа қийинчилик йўқ. Шу дўстим Тошкентда намозларини қаср ўқийдими ёки тўлиқ ўқийдими, уйига қайтганида тўлиқ ўқийдими? Тошкентда қанча муддат ишлаши аниқ эмас.
4297
Ва алайкум ассалом. Кишининг туғилиб ўсган ёки доимий яшайдиган жойи “ватани аслий” дейилади. Камида 15 кун ёки ундан кўпроқ муддат яшашга ният қилган жойи “ватани иқомат” (вақтинчалик яшаш макони) дейилади. Бундан чиқди, шаҳар четидаги уйлардан бошлаб ҳисоблаганда, 96 километр масофа йўл юрса, у ерда ўн беш кундан кам муддат туришни ният қилса, мусофир ҳисобланади.
Агар икки жойда ҳам кишини боғлаб турувчи нарсалар (мол-мулк, оила, уй-жой ва ҳоказо) бўлса, мусофир саналмайди, намозини тўлиқ ўқийверади. Икки ватан унинг учун бир хил мақомда бўлади. Валлоҳу аълам!