Ота-она фарзандини қандай дуо қилади? 21.02.2017
Савол:Ассалому алайкум. илтимос ота ва она фарзандини қандай дуо қилиши кераклигини батафсил тушунтириб беринг эр-хотин бир-бирларини қандай дуо қилиши керак.
Булим Ижтимоий масалалар9089
Ва алайкум ассалом. Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси мустажобдир. Ота-она фарзандига, аввало, охират саодатини, қолаверса, дунёда ҳам бахтли бўлишни сўрайди. Жумладан, “Икки дунё саодатига эришгин, толеинг баланд бўлсин, имонинг бут, тан-жонингсоғ-саломат бўлсин, топган-тутганингга Аллоҳ барака берсин”, деб дуо қилса бўлади. Яна ҳолатга қараб, турлича дуо қилиш мумкин.