Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Пул бериб ишга кирса бўладими? 06.02.2017

Савол:

    Ассалому алайкум, қори ака! Танишимнинг таниши ўзи ишлайдиган жойдан иш гаплашиб беряпти ва маълум миқдорда ҳақ оляпти. Унинг олган пули порами? Умуман олганда, пора бериб ишга кирса бўладими?

Булим Ижтимоий масалалар
5832
Жавоб:

     Ва алайкум ассалом. Ҳукмда масъул одамнинг пора олиши ҳаромдир. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Сабаби бу зулмга, ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинишига олиб боради. Бунда пора талаб қилиш, уни бериш, қабул қилиш, ўртада воситачилик қилиш ҳаром. Чунончи, пора бериб бирон лавозимга эришиш мумкин эмас. Чунки ўша лавозим ёки ишга сиз билан бирга бошқалар ҳам ҳақлидир. Агар сиз пора бериб ишга кирсангиз, бошқаларнинг илми, истеъдоди қадрланишига, ҳақиқат қарор топишига тўсқинлик қилган бўласиз. Пора бериб ишга кирадиганлар кўпайса, жамиятда малакали мутахассислар танқислиги пайдо бўлади. Сабаби пули бор одам ишга киради, пули йўқ, аммо илми, малакаси юқори кадрлар мардикорчилик қилиб ёки бозорда арава судраб юраверади. Пора берган “бойлар” бирон-бир мансабни ўзлари муносиб бўлмаган ҳолда эгаллаб, жамиятга зарар етказадилар. Тараққиётдан ортда қолиш сабабларининг энг каттаси мана шу.
    Бироқ, уламолар каттароқ зарарни даф қилиш учун пора бериш жоизлигини айтишган. Шунингдек, бирон нарса фақат кишининг ўзига тегишли бўлса-ю, уни қўлга киритишга баъзи нарсалар тўсиқ қилаётган бўлса, пора билан ўша нарсага эришиш жоиз, дейишган. Фақат бунда бошқалар сиз билан бир хил ҳуқуққа эга бўлмаслиги керак. Агар касб қилинадиган нарсага сиз ва бошқалар бир хилда эришиши имкони бўлса-ю, бунда илм ва тажриба муҳим ўрин тутса, унга пора билан эришилса, жоиз бўлмайди, дейилади.
     Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216367
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Пул бериб ишга кирса бўладими? 06.02.2017

Ассалому алайкум, қори ака! Танишимнинг таниши ўзи ишлайдиган жойдан иш гаплашиб беряпти ва маълум миқдорда ҳақ оляпти. Унинг олган пули порами? Умуман олганда, пора бериб ишга кирса бўладими?

5832