Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Оилам бузилди! Маслаҳат беринг! 11.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум. Сизга оилавий аҳволимни айтган эдим. Ахири оилам билан ажрашдим... Охиригача қилган ҳаракатларим бесамар кетди. Аршни ларзага келтирувчи ажралиш сўзини мажбурликдан айтим. Келин ажрашаман, деб қаттиқ туриб олди. Шунча тушунтирганим кор қилмади... Ҳеч хотиржам бўла олмаяпман. Шу сўзни ишлатгандан кейин ўзимни қўярга жой тополмаяпман! Энди қандай йўл тутай?! Маслаҳат беринг!

Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Агар хотинингиз сиз билан яшашни истамаса, уни мажбуран ушлаб туролмайсиз. Бу – ҳаёт. Унда кутилмаган ҳодисалар рўй беради. Сиз муҳими оилангизни сақлашга, уни бузилиб кетишдан асрашга ҳаракат қилдингиз. Аммо фойдаси бўлмади. Шариат бундай вақтларда талоққа рухсат берган. Шундай экан, ўзингизни кўп ҳам қийнаманг, руҳан тушкунликка тушманг, балки яна оила қуриб, аввалгидан кўра бахтлироқ бўлишга, илгари содир этган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз учун оқила, меҳрибон она, ўзингизга вафодор, сизни доим тушунадиган мўмина аёлни танланг.