Уларни “онамиз” дейиш мумкинми? 04.01.2016
Савол:Ассалому алайкум Ҳазрат! Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг оналари Омина ёки уларни эмизган сут Оналари Ҳалимани бир дўстимиз Омина онамиз, Ҳалима онамиз деб гапиради. Шу тўғрими? Уларни онамиз десак хато бўлмайдими?
Булим Одоб-ахлоқ8956
Ва алайкум ассалом. Қуръони каримда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покиза аёллари (жуфти ҳалоллари) ер юзидаги барча мўмин-мусулмонлар учун она саналишади. Шу билан бирга Пайғамбар алайҳиссалом оналарини ҳам она деймиз. Албатта, бу ҳурмат юзасидан айтилади. Одатда, орада насаб жиҳатидан яқинлик бўлмаса-да, катта ёшли инсон кичикларга меҳр кўрсатиб, ўзига яқин олиб “Ўғлим”, кичиклар эса катталарга ҳурмат юзасидан “Ота”, “Она”, “Бобо”, “Буви” деб мурожаат қилади. Бу шаръан жоиз саналади. Шундан келиб чиқиб, муҳтарам Пайғамбаримиз оналари Омина билан Ҳалима Саъдияни “онамиз” десак бўлади. Валлоҳу аълам!