Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳомилани сунъий уруғлантириш жоизми? 02.01.2016

Савол:

    Ассалому алайкум, Ҳурматли Одилҳон қори ака мени сизга бир саволим бор эди: Менинг бир яқин дўстим 8-йилдан буён фарзандсизликдан қийналганлиги учун хорижга бориб, суний йўл билан "ЭКО" услубидан фойдаланди, лекин барибир тиббиёт ҳам Оллоҳни қудратини олдида ожизлиги ҳаммамизга маълум, натижа бўлмади. Энди яна иккинчи маротаба бормоқчи, тўғри, иқтисодий томондан дўстимга бу ҳаражатлар сезиларли даражада эмас, лекин шу суний йўл билан фарзандли бўлишга ислом динимизда қанақа қаралади, кейин охиратда қанақа савол - жавоби бор? Илтимос, шунга тўғри йўлни кўрсатиб, тушунтириш беришингизни сўрайман.

Булим Оилавий
18800
Жавоб:

   Аллоҳ таоло фарзанд туғилиши учун эркак ва аёлнинг қўшилишини умумий қоида қилди, аммо Ўзи фарзанд беришини эслатиб туриш учун баъзи кишиларни фарзандсиз қилиб қўйди. Эркак ва аёлнинг қўшилиши бола бўлиши учун кифоя қилса, ҳамма эр-хотин болали бўлиши керак эди. Аммо баъзилар фарзанд кўрмайди, демак, қўшилишнинг ўзи бола бўлиши учун сабаб эмас экан.
   Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига берган насл қолдириш ҳисси, фарзандли бўлиш истаги ва эҳтиёжи айниқса, фарзандсизларда кучли бўлади. Аллоҳ таолога ёлворади, назр-ниёзлар атайди, хайр-садақа қилади, табибларга югуради.
   Инсоният фарзандсизликка чора ахтариб, ўз замонидаги тиб илми тараққиёти даражасида турлича усулларни қўллаб келган. Ниҳоят, бизнинг асримизга келиб, сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш, яъни бачадонга уруғликни табиий йўл билан эмас, сунъий йўл билан тушириш усули топилди.
   Кейинроқ тиб илми янада ўсди. Эр, хотин уруғликлари аввал ташқарида урчитиб олиниб, бир йўла тайёр ҳомилани бачадонга қўйиш жорий қилинди. Бу услуб илмда гоҳ “найча усули”, гоҳ “найча боласи” дейиляпти. (Гоҳо “сунъий уруғлантириш” деб ҳам юритилмоқда). Юқоридаги ҳар икки атамада ҳам уруғликни олдин найчада урчитиб олишга ишора бор.
    Маълумки, бу усуллар илк бора Ғарбда, Европа давлатларида йўлга қўйилди. Бинобарин, биз мусулмонларда савол пайдо бўлади: бу ҳодисага муқаддас динимиз таълимотида қандай қаралади? Мусулмонлар ҳам бу усулдан фойдаланса бўладими?
    Албатта, бундай саволларга мўътабар уламоларимиз Қуръони карим ва Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннати мутаҳҳараларига суяниб жавоб ахтаришади. Сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш масаласида уламоларимизнинг фатволари бир хил чиқди: бу услублардан мусулмонлар фойдалансалар бўлади.
    Аммо бачадонга сунъий йўл билан уруғлик киритиладими ёки найчада урчитиб, сўнгра бачадонга қўйиладими, асосий шарт – уруғлик аёлнинг эридан, шаръий жуфти ҳалолидан олинган бўлиши лозим. Бегона эркакдан олинса, зино ҳисобланади. Зино эса шаръан ҳаромдир. Зинонинг ҳаром қилиниши-ю никоҳнинг йўлга қўйилишидан асосий мақсадлардан бири инсон наслининг поклигини сақлашдир. Шу боисдан бегона эркакнинг уруғини муслима аёл бачадонига киритиш Ислом шариати қоидаларига мутлақо тўғри келмайди. Бу ҳукмни асримиз мусулмон уламоларнинг ҳаммаси иттифоқ қилиб айтишган. Шунингдек, “Азҳари шариф”, “Ислом фиқҳи академияси” каби мўътабар муассасалар масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, йирик анжуманлар ўтказиб, сўнгра фатволар чиқаришган. Валлоҳу аълам

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216385
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар