Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Узукдаги ёзувлар ҳақида 31.12.2016

Савол:

     Мени билишимча, биз эркакларга тилла узук тақиш мумкин эмас, лекин кумуш узук мумкин. Энди айтингчи, агар шу кумуш узукда "Спаси и Сохрани" ёзуви бўлса, бу узукни тақиш мумкин эмасми? Сиздан илтимос, шу саволимга аник жавоб топиб берсангиз. Жавоб учун аввалдан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
2981
Жавоб:

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Айтганингиздек, мусулмон эркаклар учун тилло узук тақиш жоиз эмас, кумуш узукка рухсат этилган. Лекин узукда турли шубҳали ёзувлар бўлмагани маъқул. "Спаси и Сохрани" жумласи бир қарашда “Сақла ва асра” – “Ўз паноҳингда асра”, деган маънони англатса-да, қайси эътиқоддагилар томонидан ёзилгани маълум эмас. Шунинг учун гумон остидаги бундай матоҳлардан йироқ юрган маъқул.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар