Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Намознинг қазоси ва адоси нияти 23.12.2016

Савол:

    Ассалому алайкум. Мен битта нарсани сиздан сўрамоқчи эдим. Маълумки, бомдод билан пешин намозида аввал суннат ўқилади. Агар намозхон масжидга кирган вақтда жамоат фарз намозини ўқиётган бўлса, ният қилиб фарз намозига қўшилиб намозни адо этади. Ундан сўнг фарздан аввал ўқилиши керак бўлган суннатни ўқиб олади. Бир биродарим айтдики, бундай вақтда суннат намозига “қазо бўлган” деб ният қилиш керак экан. Шу тўғрими. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Агар бомдод намозининг икки ракат суннатини фарзидан олдин ўқишга улгурсангиз ўқийсиз. Фарзидан кейин ўқилмайди. Шунингдек, кун чиққанидан кейин ҳам ёлғиз бомдоднинг икки ракат суннати ўқилмайди. Агар фарзи билан бирга қазо бўлган бўлса, ўқилади. Ўшанда бомдоднинг икки ракат суннати ёки фарзининг қазосини ўқишни ният қилдим, деб ният қилинади. Аммо пешин намозида бошқачароқ. Агар пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракатга улгурмасангиз, жамоатга қўшиласиз. Фарзни ўқиб бўлиб, аввал тўрт ракат, кейин икки ракат суннат намозини ўқийсиз. (Аммо, Имом Муҳаммаднинг фикрича, бу ҳолатда аввал пешиннинг фарздан кейинги икки ракъат суннатини ўқиб бўлиб, кейин фарздан олдин улгурилмаган тўрт ракъатли суннатни ўқиб олиш мақсадга мувофиқ). Бунда намоз вақти чиқмаган бўлади. Қазо ўқишни ният қилиш учун намоз вақти чиққан бўлиши керак. Валлоҳу аълам!