Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Маст ҳолда қилинган талоқ ҳисобга ўтадими? 07.12.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Эр мастлик вақтида аёлига уч талоқ берса, ушбу талоқ қабул бўладими? Динимизда бунинг ҳукми қандай? Бу ҳолатда бирга яшаш мумкинми?

Булим Фиқҳ
9821
Жавоб:

    Ва алайкумус салом. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Барча талоқ жоиз (яъни тушади), фақат эси йўқнинг – ақлини йиға олмайдиганнинг талоғи бундан мустасно” (Бухорий ва Термизий ривоят қилган).
    Агар одам туғма ақли заиф бўлса, нима қилганини, нима деганини ажрата олмаса, унинг талоғи тушмайди. Аммо бир одамнинг эси ўзи қилган иш сабабидан кетса, масалан, маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қора дори истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса, талоғи тушади.
     Уламолар айтишича, даво учун истеъмол қилинган нарсадан маст бўлиб, қилган ишини, айтган гапини эслай олмайдиган даражага бориб қолган одамнинг оғзидан “талоқ” сўзи чиқса, талоғи тушмайди.
Аммо, мазкур маст қилувчи нарсаларни маст бўлиш учун истеъмол қилган кимсанинг талоғи қай ҳолда бўлса ҳам тушади. Бу борада тўрт мазҳаб ҳамфикрдир. Бироқ айрим уламолар, жумладан, ҳанафий уламолардан имом Зуфар, имом Таҳовий, имом Кархийга кўра, айтган гапини эслай олмайдиган даражадаги мастнинг талоғи тушмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216385
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Маст ҳолда қилинган талоқ ҳисобга ўтадими? 07.12.2016

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Эр мастлик вақтида аёлига уч талоқ берса, ушбу талоқ қабул бўладими? Динимизда бунинг ҳукми қандай? Бу ҳолатда бирга яшаш мумкинми?

9821