Ўн икки ёшга тўлган болага ақиқа қилса бўладими? 27.11.2016
Савол:Ассалому алайкум! Шароитим туфайли фарзандимга ақиқа қилмагандик. Ҳозир 12 ёшга тўлди. Оллоҳга шукроналар бўлсин! Анча ўзимизни ўнглаб олдик. Келажакда ўғлимга атаб ақиқа қилсак бўладими?
Булим Фиқҳ5394
Ва алайкум ассалом. Фарзанд учун ақиқа қилиш фарз ёки вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига кўра, фарзанд туғилганининг еттинчи, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни ақиқа сўйилади. Кимда-ким шу муддат ичида ақиқа қилишга қодир бўлмаса, қачон иложини топса, ўшанда қилаверади. Демак, фарзандингиз ўн икки ёшга тўлганида имкониятингиз бўлган экан, унинг учун ақиқа қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!