Ассалому алейкум
Мавзу:

Нега ибодатга буюрилганмиз? 26.11.2016

Савол:

     Ассалому алайкум. Ақидага оид бир саволим бор эди: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, унда нега бандаларини ибодат қилишга буюрган?

Булим Ақида
3323
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом.

 

1. Ибодатга бандаларнинг эҳтиёжи бор. Инсон бадан ва руҳдан иборат. Бадан тупроқдан бўлиб, унинг озуқаси ҳам тупроқдандир. Руҳ эса Аллоҳдан, озуқаси ҳам Аллоҳдандир. Танага озуқа берилмаса, заифлашиб касал бўлади. Руҳга ҳам озуқа берилмаса, хаста бўлиб қолади. Унинг озуқаси ибодатдир.

 

2. Бу дунё – имтиҳон, Аллоҳ бандаларни ибодат билан синайди. Ундан ўтиш учун Аллоҳга бандалик қилиш керак. Бутун дунёдаги инсонларнинг ҳаммаси солиҳ бўлиб қолса ҳам, ё ҳаммаси кофир бўлиб кетса ҳам, Аллоҳ учун бирон фойда ёки зарари йўқ.

 

3. Ибодатга буюриш билан Аллоҳнинг Парвардигор ва қодир Зотлиги зоҳир бўлади (Манба: “Ақидавий аҳкомлар”).

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35876
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Нега ибодатга буюрилганмиз? 26.11.2016

Ассалому алайкум. Ақидага оид бир саволим бор эди: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, унда нега бандаларини ибодат қилишга буюрган?

3323