Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ота-онасини қаровсиз қолдирган фарзанд оқ бўладими? 03.11.2016

Савол:

    Ассалому алайкум! Кишининг оилам, фарзандларим, уй-жойим ва фаровон хаётим деб уз ота-онасини ташлаб алохида яшаши ёки ота-онага вакт ажратмаслиги ёхуд ота-онани ташлаб четга чикиб кетиши ёинки ота-онани фарзандга мухтож килиб колдириб кетиши ок булиши аломатлариданми?

Булим Одоб-ахлоқ
8003
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Ота-онага яхшилик қилиш, уларни қаровсиз қолдирмаслик Динимиз қатъий талаб этган ишлардандир. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда ота-онасига ғамхўрлик қилади, уларга мулойим муомалада бўлади, мол-дунёси билан, танаси билан хизматларида қоим туради.
    Оқ бўлиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жуда ҳам оғир нарса. Ота-онасига азият бериб, уларга оқ бўлган инсонга дунёю охиратда бирқанча азобу уқубатлар билан жазо берилади. Уламолар айтишича, ота-она тили билан “Оқ қилдим!” дейиши шарт эмас экан. Уларнинг қалби оғриса, фарзанддан қаттиқ ранжишса ҳам оқ тушар экан. Шунинг учун, Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган ҳар бир банда бу борада жуда эҳтиёт бўлиши керак. Чунончи, яхши яшаш, фаровон ҳаётга эришиш ва шу каби ҳавойи нарсаларни деб чет элларга кетиб қолиб, ота-онасини йиллаб қаровсиз, меҳрга муҳтож ҳолида ташлаб кетиш жуда ҳам номаъқул ишдир. Бу ҳам оқ бўлишнинг бир кўриниши ҳисобланади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216264
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар