“Агар олийгоҳга кирсам, қурбонлик қиламан”, деб ният қилса бўладими? 06.08.2015
Савол:Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим: бирор нарса эвазига Аллоҳдан бошқа нарса сўраса, масалан, “Агар олийгоҳга кирсам, қурбонлик қиламан”, деса бўладими?
Булим Ақида4557
Ва алайкум ассалом. Ҳа, бўлади. Сиз сўраётган нарса шариатда “назр” дейилади. Мукаллаф банданинг Аллоҳ йўлида бирон ибодатни бажариш, садақа қилиш ёки шунга ўхшаш нарсани ўзи учун вожиб қилиши назр, дейилади. Назрга вафо қилиш вожиб (шарт) саналади. Агар бир одам: “Агар фалон нарсага эришсам, бундай қиламан”, деса, масалан, “Агар институтга кирсам, Аллоҳ йўлида қурбонлик қиламан!” деб назр қилса, талаба бўлган куни қурбонлик қилиш унга вожиб бўлади.
Аллоҳга назр қилиш билан улуғ даражаларга эришилади, муваффақият қозонилади. Валлоҳу аълам!