Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Шайх” унвонини қайси ташкилот беради? 31.10.2016

Савол:

    Ассалому алайкум! Шайхлар ҳақида маълумот берсангиз. Бу унвонни ким ёки қайси ташкилот беради?

Булим Ижтимоий масалалар
12144
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. “Шайх” сўзи бир қанча маъноларни англатади. Жумладан, 1. “Кекса”, “соқолига оқ тушган”, “ёши улуғ”. 2. “Шаръий илмлар билимдони”. 3. Форс кўрфазидаги баъзи давлатларда сиёсий мақоми юқори бўлган шахсларга нисбатан ишлатиладиган сўз. 4. Илм ва мартабаси юқори шахс (“Шайхур раис” Ибн Синонинг лақаби, “Мамлакат шайхи” давлатни бошқаришда юқори мансабни эгаллаган шахс, “қабила шайхи” қабила бошлиғи, “аёлнинг шайхи” унинг эри).
    Бизда “шайх”, деганда шариат илмининг билимдони, тариқат пешвоси назарда тутилади. Тилимизда бу сўз “устоз” маъносида ҳам қўлланилиши мумкин. Муҳаддислар ҳадис эшитган ровийларини “шайх” деб аташган. Ҳадис илмида “икки шайх”, деганда Бухорий ва Муслим назарда тутилади. Бундан ташқари “икки шайх” дейилганда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам кўзда тутилади.
    Шариат илмида донг таратиб, муносиб хизматлар қилган одам шайх мақомига кўтарилади. Аммо бу илмий унвон эмас. Уни бирон ташкилот маълум хизматлар учун бермайди. Балки, илм аҳлига нисбатан ҳурматан айтиладиган сўздир бу. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216980
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Шайх” унвонини қайси ташкилот беради? 31.10.2016

Ассалому алайкум! Шайхлар ҳақида маълумот берсангиз. Бу унвонни ким ёки қайси ташкилот беради?

12144