Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Суннатли туғилган болага қандай исм қўйиш керак? 26.10.2016

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ менга ўғил фарзанд берди. У суннатли ҳолида туғилди. Унга “Суннатуллоҳ” деб исм қўйдик. Бу бидъатми ёки жоизми?

Булим Ижтимоий масалалар
7509
Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фарзандига “Суннатуллоҳ” исмини қўйиш жоиз. Аммо исмни бирон воқеъа ёки вақтга боғлаб қўйилмайди. Масалан, сафарда туғилса, “Сафарали”, “Сафарбой” деб, холи билан туғилса, “Холмурод”, тиши билан туғилса, “Бўрибой” деб исм қўйиш динимизда буюрилмаган. Сиз ҳам бирон нарсани кўзда тутмаган ҳолда ўғлингизга “Суннатуллоҳ” исмини қўйсангиз бўлади. Аммо айнан суннат билан туғилди, унга “Суннатуллоҳ” исмини қўймаса бўлмас экан, деб эътиқод қилиш тўғри эмас. Бу нарса одамлар тарафидан ўйлаб чиқарилган, яъни бидъатдир. Валлоҳу аълам!


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216913
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Суннатли туғилган болага қандай исм қўйиш керак? 26.10.2016

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ менга ўғил фарзанд берди. У суннатли ҳолида туғилди. Унга Суннатуллоҳ деб исм қўйдик. Бу бидъатми ёки жоизми?

7509