Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Қош терганлар сирот кўпригидан ўтолмайдими? 19.10.2016

Савол:

Саволларимга сабр билан жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлади. Ким бу дунёда қошини терган бўлса, сирот кўприги шу қадар юпқа бўлади, дейилганди. Мана шу гап тўғрими?

Ақида 6143

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳаманир роҳийм. Сирот кўприги қилдан ҳам ингичка бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Сирот кўприги ҳақиқий мўминлар учун кенг йўлдек бўлади, улар ҳақига фаришталар “Ё Аллоҳ, уни саломат қил!” деб дуо қиладилар. Аммо имон ва солиҳ амаллардан маҳрум кимсалар бу кўприқдан ўтишда қийинчиликка учрайдилар.
    Аёлларнинг қош териши ҳаром иш экани маълум. Аммо айнан қош терган одам сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гапни эшитмаганман. Бироқ лаънатга сабаб ҳар қандай ишни қилган одам қиёматда сирот кўпригидан ўтишда мушкул вазиятга тушиб қолиши турган гап. Шундай экан, имон-эътиқодда мустаҳкам бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилиш, ҳаром ишлардан сақланиш керак.