Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўзига ўлим тилаш жоизми? 03.10.2016

Савол:

Аввалги саволимга жавоб олдим. Катта раҳмат. Яна бир саволим бор эди: инсон Аллохдан ўз ўлимини сўраса, бу шак келтиришга кирмайдими?

Булим Ижтимоий масалалар
8607
Жавоб:

 Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ! Ҳадиси шарифларда банда ҳаётдаги синовлар олдида ожизлик қилиб, ўзига ўлим тилаши жоиз эмаслиги, балки Аллоҳга дуо қилиши кераклиги таъкидланган.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ مِنْ ضُرٍّ أَصَابَهُ فَإِنْ كَانَ لا بُدَّ فَاعِلا فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ أَحْيِنِي مَا كَانَتْ الْحَيَاةُ خَيْرًا لِي وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتْ الْوَفَاةُ خَيْرًا لِي. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.

 

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сизлардан бирон киши бошига тушган ёмон ҳолат (касаллик, муаммо, фақирлик) сабабидан ўзига зинҳор ўлим тиламасин! Агар (шундай) қилиш лозим бўлса, бас, “Ё Аллоҳ, агар яшаш мен учун хайрли бўлса, мени яшат! Агар ўлим мен учун хайрли бўлса, мени вафот эттир!” десин” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти).
    Мусулмон киши бошига тушган қийинчилик, ғам-ташвиш, камбағаллик, оғир касаллик ва шунга ўхшаш сабабларга кўра, ўзига ўлим тиламайди. Балки Аллоҳга дуо қилиб, агар тириклик унга яхши бўлса, уни ҳаётда яшатиши, агар ўлим яхшироқ бўлса, уни вафот эттириши сўралади. Зеро, Аллоҳ банда учун қайси бири яхшироқ эканини билади.

قَالَ أَنَسٌ: لَوْلا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لا يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ لَتَمَنَّيْتُهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ.

 

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирон киши ўлимни зинҳор орзу қилмасин!” деб айтмаганларида, уни орзу қилган бўлардим” (Муслим ва Аҳмад ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَنْ يُدْخِلَ أَحَدًا عَمَلُهُ الْجَنَّةَ قَالُوا: وَلا أَنْتَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: لا وَلا أَنَا إِلا أَنْ يَتَغَمَّدَنِي اللَّهُ بِفَضْلٍ وَرَحْمَةٍ فَسَدِّدُوا وَقَارِبُوا وَلا يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ إِمَّا مُحْسِنًا فَلَعَلَّهُ أَنْ يَزْدَادَ خَيْرًا وَإِمَّا مُسِيئًا فَلَعَلَّهُ أَنْ يَسْتَعْتِبَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

 

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирон кишини амали жаннатга киргизолмайди”, деганларини эшитдим. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, сизнинг ҳам (амалингиз киргизолмайди)ми?” дейилди. У зот: “Ҳа, мени(нг амалим) ҳам. Магар Аллоҳ мени Ўз фазли ва раҳмати билан ўраб олса, (кира оламан). Шундай экан, тўғри бўлинглар (ёки ислоҳ қилинглар), меъёрни билинглар! Сизлардан бирон киши ўлимни ҳаргиз орзу қила кўрмасин! Зеро, агар у солиҳ бўлса, яхшиликни янада зиёда қилади. Борди-ю гуноҳкор бўлса, (қилиб юрган ишларидан) қайтади”, дедилар” (Бухорий, Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
    Мана бу ривоятда умрнинг давом этиши солиҳ банда учун ҳам, гуноҳкор банда учун ҳам қандай манфаат келтириши баён қилинмоқда. Яхши одам узоқ умр кўрса, солиҳ амалларни бундан ҳам кўпроқ қилади. Шунга қараб охиратдаги мартабаси ҳам юқори бўлади. Гуноҳкор одамнинг яшаши унга берилган имкон бўлиши мумкин. Зеро, у ҳаёт экан, фурсат борида ақлини таниб, ҳидоят йўлига юриб, гуноҳлардан тавба қилади ва гарданидаги вазифаларини бажаради. Шу билан ўлимдан кейинги надоматдан қутулиб қолиши мумкин.
    Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “Касаллик, камбағаллик, душмандан қўрқиш ва дунё машаққатлари сабабидан ўзига ўлим тилаш макруҳдир..”, деган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216334
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ўзига ўлим тилаш жоизми? 03.10.2016

Аввалги саволимга жавоб олдим. Катта раҳмат. Яна бир саволим бор эди: инсон Аллохдан ўз ўлимини сўраса, бу шак келтиришга кирмайдими?

8607