Янги иш бошламоқчиман. Маслаҳат беринг! 19.09.2016
Савол:Мен янги иш бошламоқчиман. Қилган гуноҳларим ишимга омадсизлик келтирмасмикан?! Яъни, ишим юришмай қоладими, деб қўрқаман. Нима қилишни билмаяпман. Бизнесни бошлаб ютқизсам, ҳамма нарсамдан айрилишим мумкин. Таваккал қилиб бошламасам, ҳеч нарсасиз қолавераман...
Булим Маслаҳат8682
Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Сиз гуноҳларингиздан тавба қилинг, кўп истиғфор айтинг. Шунда сезасиз, қалбингиз хотиржам бўлади, руҳий сокинликка эришасиз. Истиғфор билан мушкул вазиятдан чиқиб кетасиз, ишингиз бароридан келади, иншааллоҳ!
Кейин, доим Аллоҳни зикр қилинг, намозларни ўз вақтида ихлос билан ўқинг. Ва, албатта ҳар қандай ҳолатда Аллоҳгагина суяниб, У Зотдан мадад сўранг. Аллоҳга таваккул қилган банда ҳар қандай хавотир ва қўрқувдан халос бўлади. Мени хайрли йўлга бошла, дунё ва охиратда бахтли бўлишимни насиб эт, деб дуо қилинг! Иш бошлашдан олдин истихора намозини ўқинг, ота-онангиз дуосини олинг!