Хўроз тожидан қон чиқариш керакми?
Савол:Бир мулла бобомиз опамга Қуръон сураларидан дам солиб, дуо қилганидан кейин ўша опамни қаттиқ қўрққанлигини, уни товуқ билан қонлаш кераклигини айтди. Яъни, товуқнинг бошидаги қизил тожидан қон олиб юзига ва оёқларига суртиш керак, деди. Ўша қонлаш бор нарсами?
Булим4607
Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Ўша бобонинг Қуръон сураларидан ўқиб дам солгани яхши. Аммо кетидан товуқ сўйиб, унинг қонини бемор танасига суртишни буюргани маъқул эмас. Бу иш шариатда йўқ. Шариатда Қуръон оятлари билан дам солиш бор. Яна беморликдан тузалиш учун турли ҳалол воситаларни ишга солиш жоиз. Аммо жонлиқ сўйиб, унинг қонини бемор баданига суртиш йўқ. Бу жоҳилий одатдир.
Қаттиқ қўрқиб, ваҳимага тушиб қолган одамга хўрознинг тожидан чиққан қон суртилмайди, балки дам солиб, яхши гаплар билан кўнгли хотиржам қилинади, фойдали маслаҳат берилади, турли ваҳимали хаёлларга бормаслик тавсия этилади, Қуръон ўқиш ва зикр айтишга буюрилади. Сабаби Қуръон қалбга шифодир, Аллоҳни зикр қилиш билан кўнгил таскин топади.