Ассалому алейкум
Мавзу:

Жин кимларнинг кўзига кўринади? 22.08.2016

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ҳурматли мухлис.уз сайти раҳбарияти. Сизга бир савол юзасидан мурожаат қилмоқдаман.
    Бир ҳамкасбим илтимосига биноан савол бермоқдаман. Ҳамкасбим кўзига ҳар хил кўринишдаги жин-у ажинлар кўринар, овозлари эшитилар ва баъзан чақирар ҳам экан Ўзи айтиши бўйича - бормаган танишлари қолмабди. Муллаларга ҳам бориб кўрган. Оллоҳга минг шукрлар бўлсинким Менда бундай ҳолатлар бўлмайди. Шунга у нима қилиши керак ва қандай қилиб улардан халос бўлиши мумкин? Мен у ҳамкасбимга Қуръони Каримдаги уч сўнгги сўрани ўқиб юришни маслаҳат бердим. Лекин, ҳамкасбим - уларни кўрган пайтида ҳатто тили айланмай қолишини айтди. Нима маслаҳат берасиз? Нима қилиш даркор?Илтимос,бор билимингизни аямайсиз деган умиддаман. Оллоҳ сиздан рози бўлсин.
     Жин-у ажиналар кимларнинг кўзига кўринади ва унинг сабаблари ҳақида айтсангиз. Ва уларни бошқа кўрмаслик чора-тадбирлари ҳақида айтсангиз. Фолбинларга ишонмайман. ирим -сиримларга ҳам. Ирим қилиб бирор нима тақиб юриш керакми? Менимча - бунда фақат ёлғиз Оллоҳ ёрдам беради деб биламан. Ёлғиз Оллоҳгагина ишонаман ва сиздан фойдали жавоб беришингизни Оллоҳдан сўрайман. Шу ҳамкасбимга ёрдам бергим келди. Ёрдам берайлик агар иложи бўлса.

Булим Ақида
20743
Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. “Жин” сўзи “тўсилган” маъносини англатади. Инсонлар кўра олмагани учун ҳам мазкур хилқатни “жин” дейилади. Одатда, жинлар инсонлар орасида бўлса ҳам уларни кўриш имкони йўқ. Лекин, айрим ҳолларда баъзи кишиларга жин кўриниши мумкин. Ҳаётда шундай ҳолатлар кузатилади. Аммо мен нима сабабдан инсон кўзига жин кўринишини билмайман.
     Умуман олганда, мусулмон банда жин ва шайтонлар ёмонлигидан паноҳ сўрашга, доим Қуръон тиловат қилиб, дуо ўқиб юришга буюрилган. Жумладан, беш вақт намоздан кейин, уйқуга ётишдан олдин Оятул курсий ўқилса, банда Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. Бундан ташқари, Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзига дам солиш ҳам наф беради.
      Банда доим пок ҳолда юрса, ибодатларни ўз вақтида бажарса, зикр, тасбеҳ, истиғфор, салавотлар айтиб юрса, унга ҳеч қандай шикаст-офат яқин йўламайди, иншааллоҳ!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216200
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жин кимларнинг кўзига кўринади? 22.08.2016

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ҳурматли мухлис.уз сайти раҳбарияти. Сизга бир савол юзасидан мурожаат қилмоқдаман. Бир ҳамкасбим илтимосига биноан савол бермоқдаман. Ҳамкасбим кўзига ҳар хил кўринишдаги жин-у ажинлар кўринар, овозлари эшитилар ва баъзан чақирар ҳам экан Ўзи айтиши бўйича - бормаган танишлари қолмабди. Муллаларга ҳам бориб кўрган. Оллоҳга минг шукрлар бўлсинким Менда бундай ҳолатлар бўлмайди. Шунга у нима қилиши керак ва қандай қилиб улардан халос бўлиши мумкин? Мен у ҳамкасбимга Қуръони Каримдаги уч сўнгги сўрани ўқиб юришни маслаҳат бердим. Лекин, ҳамкасбим - уларни кўрган пайтида ҳатто тили айланмай қолишини айтди. Нима маслаҳат берасиз? Нима қилиш даркор?Илтимос,бор билимингизни аямайсиз деган умиддаман. Оллоҳ сиздан рози бўлсин. Жин-у ажиналар кимларнинг кўзига кўринади ва унинг сабаблари ҳақида айтсангиз. Ва уларни бошқа кўрмаслик чора-тадбирлари ҳақида айтсангиз. Фолбинларга ишонмайман. ирим -сиримларга ҳам. Ирим қилиб бирор нима тақиб юриш керакми? Менимча - бунда фақат ёлғиз Оллоҳ ёрдам беради деб биламан. Ёлғиз Оллоҳгагина ишонаман ва сиздан фойдали жавоб беришингизни Оллоҳдан сўрайман. Шу ҳамкасбимга ёрдам бергим келди. Ёрдам берайлик агар иложи бўлса.

20743