Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бахтимни очиш учун ўзимни ўқитсам бўладими? 02.08.2016

Савол:

Ассалому алайкум, тақсир. Маслаҳатингиз керак эди. Ёшим 29 да. Ҳали уйланмаганман. Аллоҳга шукр яхши жойда ишлиман. 3-4 йилдан бери уйланишим учун қиз қидирамиз. Танишларнинг айтишларича, мани олдимни боғлаб, тугунларга дам солиб қўйишкан экан. Сўрамоқчи бўлганим: бахтимни очиш, дам солинган тугунларни ечиш учун шунақа "ўқийдиган" одамларга мурожаат қилишим керакми ёки бирорта илмли қори акаларни олдилигига бориб ўқитсам ҳам бўладими? Маслаҳатингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Булим Маслаҳат
8942
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аслида мусулмон киши бундай масалаларда турли гумонларга берилиб, “мени бахтимни очилмайдиган қилиб, боғлаб қўйишган экан” деганга ўхшаш тўхтамга келиб, ўзини руҳан тушкунликка тушириб қўйиши тўғри эмас. Ҳаётда ҳар-хил одам бор. Ҳасадчилар, кўролмайдиганлар ҳам учраб туради. Эҳтимол, улардан кимдир ўзи ёмон кўрган таниш-билишларига қарши сеҳр йўли билан зарар етказишга ҳаракат қилар. Лекин, мусулмон киши бу нарсалардан қўрқувга тушмаслиги, ўйлаб юрмаслиги, балки, Аллоҳга таваккул қилиб, ўзи учун фойдали бўлган ишларни амалга оширишда бардавом бўлиши лозим. Унутмаслик керакки, ўша “иссиқ-совуқ”, сеҳр каби нарсалар ҳам фақат Аллоҳнинг изни бўлсагина зарари тегади. Аллоҳ изн бермаса зарар қилмайди. Ундан ташқари, киши кундалик беш вақт намозларини канда қилмасдан ўқиб юрса, ҳалол-покиза юрса, эрталабки ва кечки зикр-дуоларни ўқиб юрса, иншоаллоҳ ҳеч қандай илми амал унга кор қилмайди. Шу билан бир қаторда ҳарқандай масжид ходимларига мурожаат қилиб, ўзингизга дам солдирсангиз ҳам бўлади. Умумуан бундай масалаларда ўзингизга яқин жойдаги масжид имомлари билан маслаҳатлашсангиз, кеаркли йўлйўриқларни кўрсатишади, деган умиддамиз.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216295
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар