Ассалому алейкум
Мавзу:

Жаҳаннам олови 7 марта кучлими? 05.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Жаҳаннамнинг олови дунёникидан 7 маротаба иссиқроқ бўлади, деган гап тўғрими?

Булим Ақида
4283
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Жаҳаннам олови дунёдаги оловдан иссиқроқ экани айтилган. Аммо 7 эмас, 70 баравар кучлилиги ҳақида ривоят бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَارُكُمْ جُزْءٌ مِنْ سَبْعِينَ جُزْءًا مِنْ نَارِ جَهَنَّمَ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ كَانَتْ لَكَافِيَةً قَالَ: فُضِّلَتْ عَلَيْهِنَّ بِتِسْعَةٍ وَسِتِّينَ جُزْءًا كُلُّهُنَّ مِثْلُ حَرِّهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг оловингиз жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир”, деганларида, “Ё Расулуллоҳ, агар шундай бўлса, кифоя қилади”, дейилди. Шунда у зот: “Уларга олтмиш тўққиз қисми зиёда қилинади. Уларнинг барчаси унинг иссиғи кабидир”, дедилар (Бухорий, Муслим, Термизий ва Доримий ривояти). Яъни, жаҳаннам олови дунё оловидан етмиш баравар иссиқроқ экан. Дунё оловига ўзига ўхшаган олтмиш тўққиз олов қўшилса, ўшанда жаҳаннам олови ҳароратига тенглашади. Баъзи уламолар бу ердаги кўплик аниқ устунликни эмас, жаҳаннам ўти дунё оловидан анча иссиқроқ эканини билдиради, дейишган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215943
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жаҳаннам олови 7 марта кучлими? 05.08.2015

Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Жаҳаннамнинг олови дунёникидан 7 маротаба иссиқроқ бўлади, деган гап тўғрими?

4283