Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Закотни масжидга берса бўладими? 12.06.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз! Закот ва фитр садақасини масжиддаги закот йиғувчиларга берса бўладими? Улар, биз уни ҳақдорларга берамиз, деб айтишади. Агар закот масжидга берилсаю, уни масжид ҳаражатларига ишлатиб юборилса, бунинг ҳукми қандай?

Булим Муомалотлар
2942
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Агар сиз ҳақдорларни топиб, закот ва фитр садақасини ўз қўлингиз билан берсангиз, яхши. Агар топа олмасангиз, закот йиғиш ва тарқатиш ишлари йўлга қўйилганбирон масжидга берсангиз ҳам бўлади. Сабаби ҳозирги даврда масжидга кўплаб одамлар келиб, закот олишга навбат ёздириб қўймоқдалар. Сиз берган закот ўша кишиларга берилади. Аммо закот ва фитр садақасини сиз ўз қўлингиз билан энг ҳақдор, деб билган одамга берганингиз маъқул.

Закотни масжид ҳаражатлари, умуман масжид қуриш каби ишларга сарфлаш мумкин эмас. Сабаби масжидга бой ҳам, камбағал ҳам келади. Умумий қоидага кўра, бой киши закотдан фойдаланиши жоизмас. Закот масжид ҳаражатларига ишлатилса, бадавлат киши ўзи билмаган ҳолда закотдан фойдаланган бўлади. Шу сабаб закотни камбағал ва бошқа ҳақдорларга бериш матлубдир. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39417
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар