Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Талоқдан кейин фарзандни қарамоғига олиш 27.05.2016

Савол:

Ассалому алайкум! Устоз, эр хотинини талоқ қилиб ажрашиб кетишса, ўртадаги фарзандлар ким билан қолиши керак? Шариатимизда бундай ҳолатларда фарзандларни қай бирларига топширилади: отагами ёки онага?

Булим Оилавий
6172
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Эр ва хотин ажрашганидан кейин болани ҳимояга олиш ва тарбиялаш шариатда “ҳизона” дейилади. Болани қарамоғига олиш ҳуқуқи болалар учун меҳрибонроқ тарафга берилган.Чунончи, талоқдан кейин ҳизона ҳақи онага тегишли экани ҳадиси шарифларда айтилган.

 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ ابْنِي هَذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ مَا لَمْ تَنْكِحِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

 

     Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир аёл: “Эй Расулуллоҳ! Манави ўғлим учун қорним жой, кўкрагим сув идиш ва қучоғим қўрғон бўлганди. Унинг отаси мени талоқ қилди ва уни мендан тортиб олмоқчи!” деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Магар турмушга чиқмасанг, сен унга ҳақлироқсан”, дедилар (Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ва Дорақутний ривояти. Ривоят санади ҳасан).
   Эр ва хотин қандай сабабга кўра ажрашишларидан қатъи назар, болани олишга она ҳақлироқ бўлади. Сабаби отадан кўра онаси болага меҳрибонроқдир. Шунингдек, турли инжиқлик ва қийинчиликларини кўтаришга ҳам она сабрлироқ бўлади.
    Бу ҳукм она бошқа эрга турмушга чиққунича амалда бўлади. Агар она турмушга чиқса, ота уни ўз қарамоғига олади. Сабаби бошқа оилада она боласига қарашга кўп ҳам вақт ажратолмай қолиши, яна болага бегонадек муомала қилиниши мумкин.
     Аёл боласи бўла туриб бошқа эрга турмушга чиққанида, уни онанинг онаси ёки отанинг онаси қарамоғига олиши мумкин. Бунда онанинг онаси отанинг онасидан кўра ҳақлироқдир. Магар она болага яқин қариндошлардан бирига турмушга чиқса, унда ўзи болани тарбиялашда давом этади. Она болани олишни истамаса, уни мажбурланмайди. Магар болага қарайдиган одам топилмаса, ўша ҳолда она истамаса ҳам мажбурланади.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَيَّرَ غُلامًا بَيْنَ أَبِيهِ وَأُمِّهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالشَّافِعِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ёш болага ота ва онасидан бирини танлаш имконини берганлар (Термизий, Ибн Можа, Шофеъий ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
     Она болалари балоғатга етгунича уларни қарамоғига олишга ҳақли бўлади. Болалар балоғатга етганидан кейин уларга ихтиёр берилади: хоҳласалар она билан, хоҳласалар, ота билан қолишлари мумкин. Аммо ўғил болалар балоғатга етганларидан кейин ота қарамоғида бўлишлари лозим, сабаби бунда отадан таълим олиш ва ҳаётий тажриба орттириш мумкин бўлади, фарзандларни уйлантириш ҳам отанинг зиммасидадир.
     Хулоса қиладиган бўлсак, эр-хотин ажрашганларидан кейин болалар онанинг қарамоғида қолади. Агар улар ўзаро келиша олишмаса, амалдаги қонун орқали ҳал қилинади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216739
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Талоқдан кейин фарзандни қарамоғига олиш 27.05.2016

Ассалому алайкум! Устоз, эр хотинини талоқ қилиб ажрашиб кетишса, ўртадаги фарзандлар ким билан қолиши керак? Шариатимизда бундай ҳолатларда фарзандларни қай бирларига топширилади: отагами ёки онага?

6172