Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Бировнинг ёрида кўнглим бор…” 13.05.2016

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Яқинда бир қиз билан танишдим. У оқила, намозхон, яхши қиз экан. Лекин оилали, менинг ҳам оилам бор (!). Унинг эри бошқа аёлга ҳам уйлангани яқинда маълум бўлди. У жуда кўп изтироб чекди. У бировнинг аёли бўлса ҳам унга нисбатан кўнглимда илиқлик бор. Мен уни ажратиш ёки зино қилиш ниятим йўқ. Саволим шуки, у билан жаннатда бирга бўлишни сўраб дуо қилсам бўладими? Саволим сизда ғазаб уйғотса, минг бор узр сўрайман!

Булим Оилавий
11433
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бировнинг никоҳидаги аёлга кўз олайтириш, унга рағбат билдириш мумкин эмас. Ўша сиз “танишган” аёл эрининг бошқа хотини бўлиши у ўзга масала. Агар ўша сиз “танишган” аёлнинг боши очиқ бўлганида, эри бўлмаганида бошқа гап эди. Шундай экан, унга бўлган ёмон шаҳватларни қалбингиздан чиқариб ташланг ва тавба қилинг. Унга оддий муслималарга қиладиган муомалангизни қилинг.
    Маълумки, жаннат аҳлига дунёдаги аёллардан-да покроқ ва гўзалроқ жуфтлар, ҳури ийнлар ато этилади. Сиз Аллоҳ розилигини талаб қилаверсангиз, барча мақсадингизга етасиз. Аллоҳ гуноҳларимизни кечириб, тўғри йўлида бардавом қилсин!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216917
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар