Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

“Бу порами?..” 05.03.2016

Савол:

Саволим ҳозирги кунда олий ўқув юртларига “ўзининг кучи” билан ўқишга кираётганлар ҳақида. Бир одам институтга кириш учун пул берса, пора ҳисобланадими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Бирон фойдани ноҳақ йўл билан қўлга киритиш, ҳақни ботил қилиш, ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарса пора дейилади.
         Маълумки, ўқишга киришга талабгорлар анча кўп бўлади. Агар сиз пора бериб, ўқишга кирсангиз, лойиқ инсонларни пул билан “йиқитиб”, улар ўрнини ноҳақ эгаллаган бўласиз. Бу зулм кейинчалик жамият тараққиётига тўсқинлик қилиши мумкин. Чунончи, ўқишга пора бериб кирган одам қаттиқ гуноҳга ботади, одамлар ҳақига хиёнат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!