Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума билан табрикласа бўладими? 26.02.2016

Савол:

1. Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Жума куни яқинларимизни кўрганда ёки ижтимоий тармок орқали “Жума айёмингиз муборак бўлсин!” деб табрикласак бўладими?

 

2. Ассалому алайкум, домла! Бир саволим бор эди: “Жума муборак бўлсин!” дейиш бидъат эмасми? Бу масалада ихтилоф пайдо бўлмоқда. Бир томон: “Жума куни бизнинг байрамимиз”, деса, бошқа томон: “Жума билан табриклаш суннатда йўқ”, дейди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз!

Булим Одоб-ахлоқ
10475
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Тўғри, жума билан табриклаш ҳақида биронта ҳадис айтилмаган. Саҳобалар ҳам бундай қилишмагани таъкидланади. Лекин бу, мусулмон киши ўз биродарига: “Жума кунингиз муборак бўлсин!” дейиши, ҳақига дуо қилиши бидъат ёки гуноҳ эканини билдирмайди.
     Саҳобалар ундай қилмаган экан, десак, жуда кўп нарса бидъат бўлиб қолади!.. Хўш, қайси саҳоба “Нексия” ёки “Ласетти” минган экан? Қайси саҳоба эгнига костюм кийган? Қайси саҳобанинг уйида компютер бўлган. Қайси саҳоба телефонда гаплашган?..
     Бу борада бирон амалнинг саҳобалар даврида бўлган-бўлмаганига эмас, шариатга мувофиқ келиш-келмаслигига эътибор берилади, шариатнинг умумий қоидалари ишга солинади. Ҳолбуки, бу масалада қатъий ҳужжат-далил йўқми, ихтилоф қилишга ҳожат қолмайди. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда таъкидланишича, мусулмонлар ўзаро ихтилоф қилмасликлари, бир-бирларини Аллоҳ учун яхши кўришлари лозим. Жуда майда масалаларда тортишиш, оқибатда бир-бирини ёмон кўриш жоиз эмас. Зеро, мусулмон мусулмоннинг биродаридир.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216999
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жума билан табрикласа бўладими? 26.02.2016

1. Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Жума куни яқинларимизни кўрганда ёки ижтимоий тармок орқали Жума айёмингиз муборак бўлсин! деб табрикласак бўладими? 2. Ассалому алайкум, домла! Бир саволим бор эди: Жума муборак бўлсин! дейиш бидъат эмасми? Бу масалада ихтилоф пайдо бўлмоқда. Бир томон: Жума куни бизнинг байрамимиз, деса, бошқа томон: Жума билан табриклаш суннатда йўқ, дейди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз!

10475