Ассалому алейкум
Мавзу:

Одам алайҳиссалом бўйи неча метр бўлган? 31.07.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Сизга саволим бор: Одам алайҳиссалом ва қавмининг бўйи неча метр бўлган?

Булим Ақида
10255
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Одам алайҳиссалом ва у кишининг давридаги одамларнинг бўйини қанча бўлганлигини билиш-билмасликнинг у қадар аҳамияти йўқ. Биз кўпроқ билишда ўзимизга фойда бўладиган, билмасликда зарар бўладиган нарсаларга эътибор беришимиз тўғрироқ бўлади. Энди саволда зикр қилинган масалага келадиган бўлсак, Одам алайҳиссалом қиссаси Қуръони каримда бир неча бора зикр қилинган. Аммо, у кишининг бўйлари қанча бўлганлиги айрим ҳадисларда баён қилинган. Жумладан, Имом Аҳмад “муснад”да Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлари ҳадиси шарифда шундай дейилади (маъноси): “Одам (алайҳиссалом)нинг бўйи олтмиш газ, эни етти газ бўлган”. Бошқа бир ривоятда “ўшандан бери (инсонларда) хилқат озайиб (кичрайиб) келмоқда”, деган қўшимчаси ҳам ворид бўлган. “Газ” деётганимиз арабчада “ذراع” (зироъ) сўзи билан ифода қилинган бўлиб, бу аслида бармоқлардан тирсаккача бўлган жойни англатади. Аммо, мазкур сўз турли жойларда ва турли соҳаларда бир-биридан бироз фарқ қилувчи ўлчов бирлигига айланиб қолган. Бир газ тақрибан ярим мерт нари-берисидаги ўлчов миқдори ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Одам алайҳиссалом бўйи неча метр бўлган? 31.07.2015

Ассалому алайкум. Сизга саволим бор: Одам алайҳиссалом ва қавмининг бўйи неча метр бўлган?

10255