Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Ҳаром нарсаларни ғайридинларга сотса бўладими? 17.02.2016

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон домла. Саволим шундан иборат: Ошхона очиб, ғайридинларга пиво сотса бўладими? Мижозлар ошхонага кириб, биринчи навбатда пиво сўрашади? Биз: “Йўқ” десак, ошхонамизга киришмайди. Ошхонани ўзимизнинг пулимизга таъмирлаганмиз. Ижараси ҳам кўп. Мижозларимиз озайиб кетди. Динимиз бунга нима дейди?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Шариатда нимани истеъмол қилиш ҳаром бўлса, уни ишлаб чиқариш ҳам, сотиш ҳам ҳаром саналади.