Ҳижр сураси: 9-оят

     Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 9-оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта Бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”. Бу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий Китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўя турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида (20 аср назарда тутилмоқда) бу азиз Китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёга ўқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу илоҳий Каломга амал қилиб ўтказишни истаган миллионлаб улуғ зотларни йўқотиб юбордилар. Кейин-чи, кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида биронта ҳам ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз Китоб билан пайдо бўлдилар! “Шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”, деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди. 
    Қуръон Аллоҳ таоло томонидан инсониятга туширилган илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, мана шу оятда уни то қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Ҳақ таоло Ўз зиммасига олган. Илгари ўтган умматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилгани ҳолда (масалан, Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда йўқ) Қуръон, мана ўн тўрт асрдан буён Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай нозил қилинган бўлса, худди шундай сақланиб келмоқда. 

 

Шайх Алоуддин Мансур


Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216966
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590