Зино саратон касаллигини келтириб чиқариши аниқланди
9.6.2018 1148

Сўнгги 10 йил ичида Россия аёллари орасида бачадон бўйни ракининг кескин ортиб кетиши кузатилди. Молекуляр диагностика маркази мутахассиси Ольга Шипулинанинг сўзларига кўра, мамлакатдаги мазкур саратон касаллигига чалинган аёлларнинг ярмидан кўпи 35дан кичик ёшдагилар. Ҳамма гап шундаки, дейди Шипулина, мамлакатимиздаги аёлларнинг аксари турмуш хаётини эрта бошлайдилар. Эркаклари эса никоҳ бўла туриб бир неча аёллар билан яшайдилар. Бунинг оқибатида эркаклар турли ўта оғир вирус ташувчиларига айланадилар.

Аёллар эрта турмуш қурадилар, эркаклар эса зино оқибатида аёл соғлиғи учун ўта хавфли ва фақатгина жинсий йўл билан юқиши мумкин бўлган “одам папиллома вируси” (ОПВ) ташувчисига айланиб аёлларга мазкур вирусни юқтирадилар. ОПВ вируси организмига кирган аёлнинг бачадон саратони хасталикларига чалиниши ҳавфи кескин ортади.

Мутахассислар, мана шундай бетартиб ҳаёт тарзини кечирувчиларга мазкур вирусга қарши эмланишни таклиф қиладилар. Лекин мазкур вакцина жуда қиммат бўлиб, уни тез-тез олиб туриш керак бўлади.

Муқаддас Қуръон Каримда ҳам зинодан қатъий қайтарилган ва зинокорлар қораланган. “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32).

Ислом шариати зинони қаттиқ қоралаши ва таъқиқлашининг яна бир ҳикмати аён бўлди. Аллоҳ буюрган ва қайтарган амалларга бўйсуниш инсониятнинг камолоти ва фаровонлигига олиб келиши шубҳасиз.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48313
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4498