ҒУРУРНИНГ ДАВОСИ
12.4.2018 3136

Ғурурга кетишдек оғир ахлоқий дарддан халос бўлишнинг давоси уч нарса: ақл, илм ва маърифатдан иборат.

Ақл. Ақл бандага Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъматдир. Инсон ақл билан нарсаларнинг ҳақиқатини идрок этади. Оқил киши заковат ва фаросат соҳиби бўлса, ғурурга кетишдан ўзини тийиши осон бўлади. Бироқ зеҳни паст ва бефаросат одамларнинг бу ишни қилишлари қийин.

Маърифат. Бу мақомдаги маърифатдан тўрт нарса ҳақидаги маърифат ҳосил қилиш кўзда тутилади:

Агар банда ўзини, Парвардигорини, дунёни ва охиратни таниб олса, унинг қалбида оламлар Парвардигорининг маърифати ила Аллоҳнинг муҳаббати, дунёнинг маърифати билан унга ўта қизиқмаслик, охиратнинг маърифати билан унга қизиқиш ўрнашади.

Бу эса, ўз навбатида барча ишларнинг Аллоҳ таолонинг розилиги ва охиратнинг манфаати учун бўлишини таъминлайди. Мисол учун таом тановул қиладиган бўлса, бу иш ила охират учун қиладиган ишлар учун кўмак олаётган бўлади. Шу тариқа унинг нияти пок бўлади, ундан молу дунё, мансабпарастлик, ғаразгўйлик туфайли пайдо бўладиган ғурур дарди узоқлашади. Зотан, дунё охиратдан, ҳавойи нафси Аллоҳ таолонинг розилигидан устун бўлиб турганда ғурурдан қутулиш мумкин эмас.

Илм. Бу ердаги илмдан мурод Аллоҳ таолога эришиш йўлини, У Зотга қурбат ҳосил қиладиган, Ундан узоқлаштирадиган нарсаларни, мазкур йўлдаги офатлар, тўсиқларни билиш илмидир. Ўша нарсаларни билган одам юқорида айтиб ўтилган ғурурга кетишдан эҳтиёт бўлади. Буларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад банда қалбида Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бўлак нарсага жой қолмаслигидир[1].

 

 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” китобидан

[1] Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Руҳий тарбия”, 1-китоб.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216387
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553