УМРА ИБОДАТИ
3.2.2018 4969

Аллоҳнинг фазли билан юртимиздан ҳаж ва умра ибодатига борувчилар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан бирга, шароит яратиб бераётган ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида:

 

« مَنْ لَمْ يَشْكُرِ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرِ اللَّهَ »

 

«Ким инсонларга шукр яъни раҳмат айтмас экан Аллоҳга шукрни адо қилмаган бўлади», деб марҳамат қилганлар.

 

Ҳаж борасида ёзилган рисола, китоб ва мақолалар жуда кўп. Албатта, бу инсонни қувонтиради. Лекин умра ибодати, уни адо қилиш ва унга таалуқли бўлган масалаларни қисқа қилиб ёритиб берувчи мақолага кўзимиз тушмади. Шуни инобатга олиб юртдошларимизга осон бўлиши учун Умра ибодатида қилинадиган амалларни қисқача баён қилиб ўтамиз.

 

Умра ибодати учун борган одам қуйидагиларни қилиши керак:

 

  1. Миқотга етганда ғусл қилиб, покланиб олади ва  эҳромни кияди.
  2. Умрани қалби билан ният қилиб, тили билан талаффуз қилиши ва «Аллоҳумма лаббайка Умра»,дейди.
  3. Эркак киши тикилган нарсаларни кийишдан сақланади. (Аёл киши авратни тўсадиган кийим кийса бўлади. Уни киётганда эҳромни ният қилади).
  4. Эҳромни кийгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, талбияни айтади. Яъни «Лаббайка Аллоҳумма лаббайка» ни айтади.
  5. Масжидул Ҳаромга етганда масжид ҳудуди ҳисобланган жойга етиб келгач, ўнг ойиғи билан кириб:

 

«بِسمِ الله والصلاةُ والسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِ اللهِ أَعُوذُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ »

 

«Бисмиллаҳ! Вас солату вас саламу ала Росулиллаҳ! Аъузу биллаҳил азим, ва биважҳиҳил карим минаша шайтонир рожим», дейди.

 

  1. Талбия айтишни тўхтатиб, ҳажарул асвад томон борада. Агар бировларга азият бермасдан ҳажарни ўпиш имкони бўлса, ўпади. Агар имкони бўлмаса, кўлини ёки ҳассасини теккизиб теккизган нарсасини ўпади. Агар унинг ҳам имкони бўлмаса, қўлини кўтариб ишора қилади ва «Аллоҳу акбар», дейди. Лекин ишора қилган қўлини ўпмайди.
  2. Тавоф қилишга киришишдан олдин таҳоратли эканлигига ишонч ҳосил қилади, сўнг тавоф қилишга киришади.
  3. Етти марта тавоф қилади. Ҳар тавофда рукнул ямонийга келгач имкони бўлса, ўнг қўлини унга суради ва «Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар!» дейди, лекин теккизган қўлини ўпмайди. Агар қўл теккизишнинг имкони бўлмаса, кейинги тавофларини қилаверади. Қўлини кўтариб ишора қилмайди.
  4. Етти тавофда ҳар бир тавофни қилганда ҳажарул асвадга келгач бировларга азият бермасдан ҳажарни ўпиш имкони бўлса, ўпади. Агар имкони бўлмаса, кўлини ёки ҳассасини теккизиб теккизган нарсасини ўпади. Агар унинг ҳам имкони бўлсама, қўлини кўтариб ишора қилади ва «Аллоҳу акбар», дейди. Лекин ишора қилган қўлини ўпмайди.
  5. Тавофнинг аввалги учтасида ромл (Полвонча юриш) қилиш эркакларга мустаҳаб.
  6. Тавоф пайтида ўзи яхши биладиган ва тушунадиган дуо ва зикрларни айтади. Тавоф учун махсус дуо ва зикр йўқ. Икки рукнни орасида: «Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан нар» дуосини айтади.
  7. Тавофни тугатгач, Мақоми Иброҳим орқасида икки ракъат намоз ўқийди. Агар Мақом орқасида ўқиш имкони бўлмаса, масжидни хоҳлаган томонида икки ракатни ўқиб олади.
  8. Сўнг Сафога келиб, Каъбага қараб,  ҳамд ва такбир айтади. Сўнг

 

« لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كَلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ أَنْجَزَ وَعْدَهُ وَنَصَرَ عَبْدَهُ وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ »

 

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ! Лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайъин қодир. Ла илаҳа иллоллоҳу ваҳдаҳу анжаза ваъдаҳу ва насаро абдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу»ни айтиши мустаҳаб. Сўнг қўлини кўтариб, дуо қилади.

 

  1. Сўнг Сафодан Марво томонга қараб саъй қилади. Саъй қилаётганда махсус белгига келганда эркаклар югуради. Марвога етиб келганда Сафода қилган ишини қилиб, зикр ва дуоларни қилади ва Сафога қараб саъй қилади. Қайтишда ҳам мухсус белги оралиғида эркаклар югуради.
  2. Саъй асносида ўзи билган зикр ва дуоларни қилиш мустаҳабдир.
  3. Етти марта саъй қилиб бўлгач, сочини қиради ёки олади. Қирдиргани афзал.
  4. Аёл киши эса сочининг бир қисмидан бармоқ миқдорчасини олиши кифоя қилади.

 

Имкон қадар зам-зам сувидан кўпроқ ичади ва ичганда ният қилиб ичиши мустаҳабдир.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли  

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216220
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24536