Қуёш порлайберсин кўкда абадий
25.5.2018 2660

Султон саройида ақл-заковат ва фаҳм-фаросатда ягона бир амирзодани кўрдим. Ҳали гўдаклик вақтларидаёқ пешанасида буюклик аломатлари намоён эди.

 

Ақлли манглайи устида сўзсиз

Порлаб турган каби бир ёруғ юлдуз.

 

Хулосаи калом, султоннинг наздида манзур бўлди, чунки суратда соҳибжамол, ақл-идроки баркамол эди. Донишмандлар ҳақ гапни айтганлар: «Бойлик молда эмас, камолда, ақл ёшда эмас, бошдадир». Кунлардан бир кун амирзоданинг ҳамқатори бўлган бир гуруҳ мансабдорлар амалига ҳасад қилиб, уни хоинликда айбладилар ва ўлдиртириб юборишга беҳуда уриндилар.

Душман на қилур, дўстинг агар бўлса меҳрибон.

Султон амирзодани ўз ҳузурига чорлаб, ундан: «Уларни сенга бунчалик хусумат қилишларининг боиси нима?» дебсўради. Амирзода шундай жавоб берди: «Шаҳаншоҳимнинг сояи давлатларида – илоҳим, давлатлари барқарор бўлсин –ҳаммани ўзимдан рози ва мамнун қила олдим, аммо ҳасадчиларни рози ва мамнун қилиш учун мен неъмату давлатимдан маҳрум бўлмоғим керак».

 

Ҳеч кишининг ич ҳиссига озор бериш қасдим йўқ,

Нима қилди, ҳасадчининг ичини ўт ўртаса.

Ҳасад деган қийналишдан ўлиб қутулганинг хўб,

Машаққатдан қутқаради ўлим деган зўр нарса.

Қора бахт кишилар, бахтиёрларнинг

Ҳамиша заволин орзу қилади.

Шабпарак кундузи кўра олмайди,

Хўш, бунда қуёшнинг айби нимади?

Мингларча шабпарак кўр бўлса бўлсин,

Қуёш порлайберсин кўкда абадий.

 

Шайх Саъдийнинг “Гулистон”идан

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216915
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589