Уч тоғ воқеаси

17 Apr 2017 2182

1.    Ҳиро бу – Макканинг шимоли-шарқий томонида жойлашган бўлиб, ундан 3 мил узоқлиқдаги ғорнинг номидир. Бу ерда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлган. Ҳиро ғори жойлашган тоғ эса «Жабалун-нур», яъни «Нур тоғи» деб аталади.

 

2.    Савр – бу тоғда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга Макка мушрикларидан  уч кунгача бекинишган. У Макканинг жанубида, шаҳардан 5 километр узоқликда жойлашган. Савр тоғида кўплаб катта-кичик ғорлар мавжуд. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан беркинган ғор баъзи ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турган. Масалан: ғорда ҳам кириш ҳамда чиқиш йўллари бўлган. Бу йўллар ғорнинг пастида жойлашганлиги сабабли у ерга эгилиб ёки эмаклаб кирилган.

 

3.    Уҳуд – Мадинанинг шимолида жойлашган тоғдир. Бу ерда ҳижрий 3-йил, 7-шаввол (мил. 625 йил 22 март) куни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Мадина мусулмонлари ва Абу Суфён бошчилигида қурайшликлар ўртасида жанг бўлган. Урушда мусулмонлар мағлубиятга учраб, 70 га яқин саҳобалар, шулар қаторида Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамза ибн Абд ул-Муттолиб ҳам вафот этишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари эса жангда ярадор бўлганлар...