Тил ўрганиш мия қаришини секинлаштиради
17.2.2018 3372

Олимларнинг таъкидлашича, она тилидан бошқа тилда сўзловчи ва ўрганувчи катталар ва болалар янги тилдаги луғат бойлигини ўзлаштириш, тилни ўрганиш ва грамматик қоидаларни тушуниш учун катта куч сарфлайдилар. Шунингдек, 2-тилни ўрганиш кексалар учун ижобий таъсир қилади.

Иккинчи, бегона тилни ўрганиш нафақат дунёқарашни кенгайтириб, ақлни чархлайди, балки мия қаришини ҳам секинлаштириши маълум бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мактабларда ўз она тилидан бошқа тилда сўзлашувчи гуруҳларда ўқувчи болалар рағбатланитириб турилиши лозим.

Олимлар, 2-тилни ўрганувчилар ва ўз она тилидан бошқа тилни билмайдиганлар орасида тадқиқот ўтказдилар. Икки тилни билувчи болалар қолганларга нисбатан, зеҳнлироқ, қийин вазиятлардан тезроқ чиқиб кета олувчи ва ақлий меҳнатга мойил экани маълум бўлди.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, иккинчи тилни ўрганишни бошлаган катта ёшли кишиларда ҳам интеллектуал қобилиятнинг яхшиланиши кузатилган.

“Яна бир тадқиқот эса шуни кўрсатди: қарилик белгилари бўлмиш, ақл заифлашишининг барча турлари иккинчи тилни ўрганувчиларда қолганларга нисбатан 4-5 йил кейин пайдо бўлар экан”. Мана шулардан келиб чиқиб олимлар мактабларда иккинчи тил ҳам кенг ўргатилишини таклиф қилдилар.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216991
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590