Террорнинг тескари талқини
Диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажоввузкор сиёсий фаолиятдир. Диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиёда минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ҳанафий мазҳаби ва мотурудия ақидасини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқда. Улар “мавжуд муаммолар мусулмон жамоалари исломий тусини йўқотгани сабабли мавжуд, уларнинг назарида “кофир” ҳисобланган ҳукуматларни ағдариб ташлаш лозим”, каби сохта диний шиорлардан фойдаланиб сиёсий ҳокимиятга интилмоқда.
Диний экстремистлар ўз мақсадаларига эришиш мақсадида ислом динини ниқоб қилиб, динимизнинг жиҳод, такфир, ҳижрат каби истилоҳларини бузуб талқин қилмоқдалар. Аслида бу атамаларнинг асл маъноси ҳақида маълумот берсак.
Жиҳод.
"Жиҳод" сўзи – бирор мақсадга эришиш учун куч, жидду жаҳд, саъй-ҳаракат ва ғайратни сарф қилиш каби маъноларни англатади. У шариат ва ислом ҳуқуқида асосан икки хил маънода ишлатилади:
1. Аллоҳ йўлида, ислом динини ёйиш мақсадида бутун куч ва имкониятларни сарф қилиш ва баъзида муайян шартлар бўлгандагина ҳарбий куч ишлатиш;
2. Ахлоқий-тарбиявий моҳиятга эга бўлиб, нафс ва шайтонга қарши кураш, яъни нафсни тарбиялаб уни тубанликдан қайтариш, олий инсоний фазилатларни унга сингдириб ҳақиқий инсоний юксаклик даражасига кўтариш учун жиҳод қилиш;
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) Исломни ёйиш билан боғлиқ фаолиятларини тарихий ва ишончли манбалар асосида таҳлил қилган таниқли арабшунос олим Руқайя Мақсуд шундай дейди: “Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) даврларида амалга оширилган "жиҳод" ҳеч қачон миллатчилик, салтанатга эга бўлиш ёки бошқа ҳудудни босиб олиш мақсадида амалга оширилмаган. "Жиҳод" доимо фақат мудофааланиш вазифасини ўтаган, душман томонидан ярашиш тўғрисидаги таклиф билдирилганда эса дарров тўхтатилган”.
Саудия Арабистони муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад мазкур мавзу юзасидан шундай дейди: "Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) даврларида амалга оширилган "жиҳод" ҳеч қачон миллатчилик, салтанатга эга бўлиш ёки бошқа ҳудудни босиб олиш мақсадида амалга оширилмаган. «Жиҳод» доимо фақат мудофааланиш вазифасини ўтаган, душман томонидан ярашиш тўғрисидаги таклиф билдирилганда эса дарров тўхтатилган".
Худкушлик.
Покистонлик замонавий ҳанафий уламолардан Тоҳир Қодирий шундай дейди: “Экстремистик ташкилотлар (худкушлик орқали) нариги дунёда мукофотга етишиш ҳақидаги чўпчаклари билан ёшларнинг онгини заҳарламоқдалар. Аслида эса Ислом тинч аҳолини ўлдириш ва худкушлик амалиётларини қоралайди”.
Покистон уламолари кенгашининг фатвосида шундай дейилади: “Худкушлик ҳужумлари Исломда мавжуд бўлмаган ғайришаръий амал бўлиб, ҳаромдир”.
Такфир.
Маълумки, “куфр” сўзи беркитмоқ, кофир бўлмоқ, динсиз бўлмоқ маъноларни англатиб, имоннинг акси ҳисобланади. Ислом таълимотига кўра, куфр атамаси икки хил маъно касб этади: биринчиси – катта куфр бўлиб, унга кўра инсон диндан чиқади ва абадий азобланади; иккинчиси – кичик куфр бўлиб, унга асосан инсон диндан чиқмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Такфир бирор кишини куфрда айбламоқ бўлиб, у катта гуноҳлардандир. Ислом таълимотига кўра агар бирор киши биродарини кофир деб атасаю, у кофир бўлмаса у ҳукм ўзига қайтади.
Ҳижрат.
Бу сўз луғатда “кўчиш”, “кўчиб ўтиш” маъноларини билдириб, истилоҳда илк Ислом даврида мушрикларнинг тазйиқларига учраган мусулмонларнинг Маккадан бошқа ерларга кўчиб ўтишлари тушунилади. Ҳижрат луғатда “кўчиш”, “кўчиб ўтиш” маъноларини билдириб, истилоҳда илк Ислом даврида мушрикларнинг тазйиқларига учраган мусулмонларнинг Маккадан бошқа ерларга кўчиб ўтишлари тушунилади. “Такфирчилар” ҳам ўзларини, айнан, илк мусулмонлар каби кофирлардан азият чекаётганини пеш қилиб, тоғли минтақаларга чиқиб кетишга чақирадилар ва уларга қўшилмаганларни кофирликда айблайдилар. Шунингдек, уларнинг бу амалиёти ортида, жамоа аъзолари тоғли минтақаларга кўчиб, жиҳод қилиш учун ҳарбий тайёргарликлар кўришини англаш қийин эмас, албатта.
Ислом динида инсонларни динга киритишга мажбур қилинмайди. Бу хусусида “Агар Роббингиз ҳоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлар эдилар. Бас, сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!” (Юнус, 99)
“Ҳохлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган киши кофир бўсин” (Каҳф, 29), “Агар Роббингиз истаганида одамларни бир динда қилиб қўярди. (Лекин) улар турличалигича қолурлар” (Ҳуд, 118)
Ҳозирги кунда динни ниқоб қилиб олган террорчи гуруҳларнинг бундай хатти-ҳаракатлари нафақат ислом балки, инсоний қадриятларимизга ҳам мутлақо зиддир. Шунинг учун ҳам ёшларимизга бундай оқимларнинг асл башарасини кўрсатиб, уларни хавф-хатардан огоҳлантиришимиз керак. Зеро, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов айтганларидек, “Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак”.
Хадичаи Кубро билим юрти 2-курс талабаси Джамилова Нодира