Суннатга мувофиқ даволанинг: Сурма – кўз нурини равшан қилади
15.5.2018 470

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: ««Исмид» билан сурма қўйинглар. Чунки у кўзни равшанлаштириб, (киприк) тукларини ўстиради» (Термизий «Саҳиҳ Тирмизий»да саҳиҳ ҳадис).

Сурма сульфат (Исмид ёки Исфахон) тўқ-кулранг ялтироқ майда заррачалардан иборат модда бўлиб, у кўз ости ва четларига тўқ рангли тус бериш учун ишлатилади. Сурма кўриш қобилиятини мустаҳкамлайди, хусусан, мушк кукуни билан биргаликда ишлатилса, самараси кўпроқ бўлади. Сурма ёши катта одамларда кўз нурининг пасайиши ва кўз касалликларида фойдалидир.

Ибн ал-Қайюм (раҳимаҳуллоҳ): “Сурма кўзнинг қовоғи устида ўсувчи тери ўсимтасида, қовоқ қичимасида ёрдам беради ва қовоқ мушакларини бўшаштиради. У кўз ичини зарарли моддалардан тозалайди, кўз ёш тешикчаларининг битиб қолишидан сақлайди, кўзни турли чанг ва ҳаводаги заҳарли заррачалардан тозалаб, кўз нурини равшанлаштиради. Сурма (исмид)ни асалга қўшиб, сув билан аралаштириб қовоқларга суртилса, бош оғриғини олади”, дейди.

Сурмани кечасига ётишдан аввал суриш уни кундузи суриб юргандан ҳам фойдалироқдир. Хусусан, аёллар учун у киприкларни ўстиришда жуда самаралидир.

Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Оқ кийим кийингиз, чунки у кийимларнинг энг яхшисидир. Вақти келиб ўликларни ҳам шу кийимга ўрайсиз. Кўз томчиларинг энг яхшиси сурма (исмид)дир. У кўз нурини равшан қилади ва тукларни (киприк) яхши ўстиради”. (Сунани Абу Довуд 28-китоб)

Сурма асосан Покистон ва Ҳиндистонда кенг ишлаб чиқарилади. Бу ерларда ишлаб чиқарилган сурмалар тўқ-кўмир рангда бўлиб, асл исмиднинг кимёвий тузилишига жуда ўҳшашдир. Шунингдек, сурманинг таркиби яна бир қанча моддалар – қўрғошин сульфиди, сандал мойи қоракуяси, пистакўмир куяси  (вики)дан иборат бўлади.

Кўз остига суриш учун сурманинг исмид номли туридан фойдаланилади. Ушбу сурманинг кўз остига суришда фойдаланиш кўз касалликларини даволаш ва олдини олишда катта самара беради.

Муртазо аз-Зубайдий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: ««Исмид» – сурма тошидир. У қора-қизғимтир (рангда). Кони Асбаҳонда бўлиб, у унинг энг олий навидир. Марокашда ҳам мавжуд бўлиб, у энг қаттиғидир» («Тажул Арус»).

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Энг олий нави: қирралари шуъла таратиб, тез майдаланадигани ва ички қатлами силлиқ бўлиб, бирор кир (чиқинди) бўлмаганидир» («Задул Маъад»).

Дарҳақиқат, уламолар сурмани қўллаш, хоссатан «Исмид»дан фойдаланишнинг мустаҳаб эканини айтиб ўтишди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: ««Исмид»ни маҳкам ушланглар. Албатта, у (киприк) тукини ўстириб, (кўздаги) хас (кирликни) кетказади ва кўзни мусаффолаштиради» (Табароний «Кабир», «Фатҳул Борий» (10/157)).

Ибн Қайюм Роҳимаҳуллоҳ хоссатан «Исмид»нинг фойдалари ҳақида шундай дедилар: «Кўзга фойда бўлиб, унга қувват баҳш этади. Пайини мустаҳкамлаб, яраланган (шилинган) жойдаги ортиқча гўштни кетказиб, уни ямайди. Кирларини тозалаб, унга жило беради. Агар майдаланиб баъзи юмшоқ ёғларга аралаштирилса ва устки қатламига теккизмай, олов алангасида куйдириб (доғлан)са янги қаварган ўринга фойдалидир. У сурманинг энг олий нави. Хоссатан унга озгина мушк қўшилса катта ёшдаги ва кўзи заифларга фойдалидир» («Задул Маъад»).

Кўз нурини равшанлаштиришнинг маънавий усуллари

Ўзгаларга ёмон кўз (хасад) билан қараш кўз нурини пасайтиради. Кўриш қобилияти, кўз нури Аллоҳнинг одамзодга берган энг буюк неъматидир. Ушбу неъматга шукроналик келтириш ва кўзни номаҳрамлардан тийиш, ҳаром нарсаларга қарашдан сақлаш орқали унинг равшанлигини муҳофаза қилиш, ҳар ким учун фойдалидир. Эркак кишининг нигоҳи бегона аёлларга тикилмаслиги ҳамда аёлларнинг номаҳрамларга қарашдан сақланиши лозимдир. Чунки, кўз нуридек буюк неъматни берган Аллоҳ муқаддас каломида бунга буюрган.

“(Эй, Муҳаммад) мўминларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир”. (Нур сураси, 30)

Биз ушбу буйруққа итоат этиб кўзларимизни ҳаромдан сақласак, Иншаллоҳ, Яратганнинг марҳаматига эришамиз ва мукофоти сифатида кўзларимизнинг янада равшан ва соғлом бўлишига эришамиз.

Шунингдек, Қуръони карим оятларини айнан китобга қараб ўқиш ҳам кўз нурини ошириши исботланган. Қуръони каримда бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

“Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас.” (Исро сураси, 82)

Имом Шофеъ (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар:

“Тўрт нарса кўз нурини оширади:

  1. Каъба томонга қараб ўтириш.
  2. Уйқу олдидан сурма (исмид) қўйиш.
  3. Яшил нарсаларга (дарахтлар, ўтлар, гуллар) қараш.

Дам олиш жойини тоза тутиш (ётоқҳона, мехмонхона ва бошқа ором олиш мумкин бўлгн жойлар).

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4500