Сажда оятлари эслаб қолиш учун ҳикоя.
13.8.2018 6522

Жазоирлик Аъроф(206-оят) исмли солиҳа бир қиз бор экан. Аллоҳнинг тақдири уни мисрлик Раъд(15-оят)  исмли йигитга йўлиқтирди. 

Аллоҳ уларни ўрталарини хайрли никоҳда жамлаб,  уларга асл ари(нахл-49-оят) нинг асалиданда ширин ҳаёт насиб қилибди. 

Тез кунда уларни Исро(109-оят) ва Марям(58-оят) исмлик эгиз қизлар билан Аллоҳ кўзларини қувонтирди.  Қизлари улғая бошлабди. 

Энди улар Аллоҳ таолодан ўғил фарзандини сўраб бир неча йилларни ўтқазишди. Яқинлари Хаж(18-оят) ибодатига бориб дуо қилишни маслахат беришди. 

Аллоҳнинг Байтида қилган дуолоари тез кунда ижобат бўлиб Аллоҳ таоло уларга Фурқон(60-оят) исмли миср ва жазоирни хусни жамланган гўзал бир фарзандни ҳадя қилибди.

Бир куни Раъд Қуръон ўқиб утирса қўшни хонада ўғли Фурқон бирдан чинқириб йиғлаб қолибди. Шошиб чиқса ўғлини юзида чумоли(намл-25-оят)   ўрмалаётган экан.

Чумолини аста олиб Аллоҳ таолога шукр сажда(15-оят)сини қилибди. Шу зайлда кунлар ўтаверибди.

Раъд бир куни  фарзандларига балиқ овлаш(Сод-24-оят. Сода-овламоқ деган) учун денгизга олиб борибди.

Балиқни овлаб уни бўлакларга бўлишибди (Фуссилат37-оят).

Улар кечгача денгиз бўйида ўйин кулгу қилишибди. Кеч киргач  юлдуз (нажм-62-оят)ларни томоша қилиб ётишганида бирдан шамол туриб чодирини ёриб(иншиқоқ-21-оят) бўлиб ташлабди.

Шунда Раъд, уларга қараб: Яратган Роббингиз номи билан ўқинг(Иқроъ-19-оят) дебди.

(Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда ояти, яъни 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).

Яхё Ғавсоний сухбатларидан.

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216335
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552