Сафар ойи-хайр барака ойи
11.10.2018 145

Сафар ойи тўғрисида халқимизнинг айрим қатламлари орасида шумланиш мавжуд Сафар ойи ҳижрий–қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.

Афсуски, бу ой ҳақида кишилар орасида cафар ойида сафар қилиб бўлмайди, сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, сафар ойида сафар  қилса сафарида бало офатга дучор бўлади ва тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлади, деган эътиқод ва тушунчалари бор. Динимиз Ислом бу каби этиъқодларни барчасини рад этди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ», дедилар».

Жоҳилият даврида касалликларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчисига ўша қувват билан ўтади, деган эътиқод бор эди. Хозир ҳам кишилар орасида шундай тушунча бор. Аслида касаллик Аллоҳ таоло ирода қилсагина юқади. Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Хусусан, касаллик юқиши ҳам.

Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш бор эди. Бу нарса уларнинг эътиқодига айланган эди. Хусусан, қайси уйга ёки жойга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик ва мусибат бўлади, деган эътиқод бор эди. Ислом дини бу нарсани ҳам инкор қилди. Инсонга бирор мусибат етишига бойқуш қуниши сабаб эмас, балки Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишини уқтирди.

«Навъу» жоҳилият аҳли ёмғир ёғдиради деб эътиқод қиладиган юлдуз. Улар ёмғирни ўша юлдуз ёғдиради, деб ўйлашар эди. Албатта, бу ҳам нотўғри эътиқод. Ёмғирни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ёғдиради.

Жоҳилият аҳлининг Сафар ойи тўғрисида ҳам нотуғри эътиқод ва тушунчалари  бор эди. Бу ойда сафар қилиб бўлмайди, сафар қилса сафари хатарли бўлади деган эътиқодлари бор эди. Ислом бундоқ нотуғри ва хато эътиқодларни ҳам рад этди.

Ислом дини, сафар ойини жоҳилият аҳлининг эътиқодларига қарши ўлароқ, «Сафарул хайр»–«Сафар яхшилик» ойи деб номлади.

Сафар ойида янги иш бошлаб бўлмайди деган эътиқодлариги зид ўлароқ, масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг Сафар ойида бўлди.

Набий алайҳиссалом Сафар ойида сафарга чиқиб Хайбарни фатҳ қилдилар.

Суюкли Росулимиз Сафар ойида севимли қизлари Фотимаи розияллоҳу анҳони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Шундан хулоса қилсак бўладик сафар ойи-яхшилик ва баракага тўла ой. Бу ойда тўй қилиш фазилат, уй қуриш барокот, янги иш бошлаш ИншаАллоҳ даромад экан. Аллоҳ ҳаммалримизни тўғри эътиқодда собит қилсин.

Намангаг вилояти, Учқўрғон тумани “Қосим қори” жомеъ масжиди имом хатиби Баҳодир Тулакбоев

 

 

 

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 53857
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6045