Рўза - соғлиқни мустаҳкамлайди ва умрни узайтиради
16.5.2018 472

Профессор Есинори Осуми 2016 йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология йўналиши совриндоридир. Токио Техника университети “Ҳужайра биологияси” соҳаси мутахассиси 71 ёшли профессор Е.Осуми ушбу мукофотни аутофагия соҳасидаги улкан кашфиёти учун қўлга киритди.

Аутофагия -  бу организмнинг ўз-ўзини тозалаш ва қайта тиклаш жараёнидир. Инсон организмидаги барча ҳужайралар “ўз-ўзини ейиш” оқибатида эски ва шикастланган қисмларидан фориғ бўлади. “Ейилган” хом-ашёни қайта ишлаш оқибатида, ҳужайра ўз-ўзини тиклайди ва ўз ҳаёт манбаини ҳосил қилади.

Содда тил билан тушунтирадиган бўлсак, бу ҳудди эски, яроқсиз автомобилни қисмларга ажратиб ҳали ишга яроқли қисмларини бошқа автомобилга қўйиб ишлатиш, дегани.

 Профессор Есинори Осуми аутофагияни 1992 йилдан бошлаб ўрганишни бошлади. Бошида у ачитқи ҳужайраларида “ўз-ўзини ейишга” жавобгар генлар устида тадқиқот ўтказди. Кейинчалик аутофагия натижасида организм ўзини бир қанча оғир касалликлардан,  масалан, қандли диабет, саратон, юқумли касалликлар, шунингдек, Паркинсон, Альцгеймер ва Хантингтон синдроми каби нейрогенератив бузилиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан даволаши мумкин эканлигини аниқлади.

 

Олимлар инсон организмида аутофагия жараёнларини бир қанча жисмоний машқлар, углевод истеъмолини камайтириш ва энг қизиғи рўза тутиш орқали тезлаштириш мумкин эканлигини таъкидлашмоқда. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлмиш ҳафтада икки кун рўзадор бўлиш, яъни организмни 12 соат давомида еб-ичишдан тийиш аутофагияни тезлаштирувчи энг зўр усул экан. Оч қолиш - ҳужайраларда аутофагияни юзага келтиришда ва мияга қайта тиклаш ҳақида ахборот етказишда кучли туртки бўлар экан.

Мунтазам равишда рўза тутиш яъни организмни оч қолдириш, организмни соғлом бўлиши, умрни узайиши, ўз-ўзини бошқаришни кучайтириши ва ошқозон-ичакларга дам беришида энг катта ёрдамчи экан. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, аутофагия – янги хужайра ҳосил бўлишининг асосидир, шу сабабли эса инсон организми қариши секинлашади.

Энди гўзаллик салонига боришга ҳозирланаётган ёки ажин йўқотувчи крем сотиб олмоқчи бўлган гўзал аёлларимиз, қани рўза тутиб кўринг-чи, натижаси ҳайрон қолдириши аниқ!

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4500