Қуръони Каримда атом зарралари ҳақида
8.12.2016 6985

    Йигирма йил аввал ҳам фанда атомнинг тузилиши ҳақида шундай тасаввур мавжуд эдики, унга кўра атомни ташкил қилувчи энг майда зарралар протон ва нейтронлар ҳисобланарди. Аммо илмий технологияларнинг ривожланиши натижасида инсоният яна бир қизиқарли кашфиётга эга бўлди. Маълум бўлишича, протон ва нейтронлар ҳам ўз навбатида янада майдароқ зарралардан ташкил топган экан. Бу зарраларни ўрганиш бугунги кунда фанда янги соҳанинг - элементар зарралар физикасининг вужудга келишига сабаб бўлди. Бу зарралар кварклар деб аталди.
      Бир минг тўрт юз йилдан буён инсониятни ҳидоятга йўллаб келаётган муқаддас китобимизда шундай оятларни ўқиймиз:

 

"...Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолчалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас - албатта очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Махфузда у) мавжуд бўлур". (Сабаъ сураси, 3-оят) 

 

"...Еру осмондаги бир зарра мисқоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас – албатта очиқ Китобда (яъни Лавҳул-Маҳфузда) мавжуд бўлар." (Юнус сураси, 61-оят) 

      Ояти каримадаги зарра сўзини бирор моддани ташкил қилувчи майда зарраларга, айнан физикада қўлланиладиган элементар зарралар маъносида ҳам тушуниш мумкин. Қуръони Каримда биз билган зарралардан ҳам майдароқ зарралар борлигига ишора қилинган.

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216377
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553