Қуръон оятларида генетика
3.11.2016 10246

    Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Чақалоқнинг жинси эркакдан она қорнига тўкиладиган суюқликка боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, унинг жинси отадан келадиган манийнинг ҳужайраларига боғлиқ бўлар экан. Она организми туғилажак боланинг насли аниқланадиган жараёнда иштирок этмайди.
     

"Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир." (Нажм сураси, 45-46-оятлар) 

"Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилди." (Қиёмат сураси, 37-39-оятлар) 

    Тажрибалар асосида туғилажак боланинг жинси фақат отанинг манийси таркибидаги ҳужайраларга боғлиқ эканлиги, она организмининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. Чақалоқнинг жинсини белгилаб берувчи омил - бу хромосомалардир. Боланинг ўғил ёки қиз бўлиши ота манийсидан она организмига Х ёки Y хромосомаларнинг қайси бири ўтишига боғлиқ бўлади.
     Шак-шубҳа йўқки, йигирманчи асрнинг ўрталаригача, яъни генетика фани пайдо бўлгунига қадар, инсоният туғилажак чақалоқнинг пушти белгиланадиган бундай нозик ва мураккаб механизмлардан мутлақо бехабар эди. Аксинча, кўпгина жамиятларда боланинг жинси айнан она организмига боғлиқ деган хато фикр ҳумкрон эди. Тарихдан маълумки, кўпгина халқларда қиз туққан аёллар таҳқирланиб, ҳуқуқлари поймол қилиб келинган.
      Қуръони Каримда эса, генетиканинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ген тушунчасининг фанга кириб келишидан деярли ўн уч аср аввал бўлажак фарзанднинг ўғил ёки қиз бўлиши аёл эмас, балки айнан ота организмига, унинг маний таркибига боғлиқ бўлиши очиқ-ойдин баён қилиб берилган.

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216394
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553